У нас есть только
оригинальные песни

САҲНАДАН ТЎППА-ТЎҒРИ ЗАПРЕТГА!

calendar 29.09.2015
2380

Шоу-бизнесда аввалига шоу бўлади, кейин эса ҳамма бизнесга ўтиб кетади.

* * *

Қўшиғингни тинглашяптими — демак, тинимсиз меҳнат қиляпсан, изланмоқдасан! Эшитишмаяптими — мухлис бевафо, бефарқ, хиёнаткор!

* * *

Биз гоҳида шунчалик майдалашиб кетамизки, натижада катта-катта хатоларга қўл урамиз.

* * *

Кимдир югуряптими, қандини урсин!

* * *

Лицензия олиш нақадар қийин бўлса, уни олиб қўйиш шу қадар осон!

* * *

Бугун юлдузлар — телебошловчи! Журналистлар эса — уларга суфлёр!

* * *

Сенга қилинган ёмонликлар аслида яхшилик бўлганини фақат йиллар ўтиб англаб етасан.

* * *

Артистларга берадиган "қандай китоб ўқияпсиз?” деган саволни қисқароқ қил: "китоб ўқияпсизми?”

* * *

Хонандани тинглашдан кўра уни тириклай кўришга қизиқадиганлар жуда кўп!

* * *

Агар дунёда шеър бўлмаганида қўшиқ ҳам яратилмасди, аммо бунинг рэпперларга дахли йўқ!

* * *

Одамзоднинг турган-битгани харажат: туғилганида (дояга) пул бериб олиб чиқишдан — ўлганида яна (гўрковга) пул бериб, қабрга тиқишгача!

* * *

Агар бугун дуэлга рухсат этилганида, энг аввало, артистлар бир-бирини отиб ташларди!

* * *

Санъаткор, унутма! Саҳна — муқаддас жой! Аммо у ердан тўппа-тўғри... запретга ҳам тушиш мумкин!

* * *

Барака топкур, тилшунослар! Мавлуда Асалхўжаевага "Ў” товуши қандай талаффуз қилинишини ўргатинглар, илтимос!

* * *

Сериаллар шунчалик такрор-такрор бериладики, 1) дунё фақат сериалдан иборат, деб ўйлайсан; 2) адаштириб юборасан; 3) канал кўп бўлса нима қилишсин, дейсан; 4) ўзингни дорихонада ҳис этасан; 5) ва... ҳеч нимани тушунмайсан!

 

Муаллиф: Анвар Намозов

Яндекс.Метрика