У нас есть только
оригинальные песни

Sabr — bitmas boylikdir. Hayotiy misol...

calendar 12.03.2015
3358


Мана бу одам ҳар куни ишга бориб келиш учун 34 км. масофани яёв босиб ўтади. Унинг бу қайсарлиги кунлардан бир куни мукофотланди...


Ўз характери билан тилларда достон бу кишининг қайсарлиги шу даражадаки у ҳар куни, ҳар қандай об-ҳавода ўз ишини давом эттираверади. Бошқа ҳар қандай инсон аллақачон таслим бўлган бўларди. Бу одам эса ҳаётнинг ҳар қандай синовларига хотиржам туриб бермоқда.


Ўн йил олдин, яъни 1988 йили Детройт шаҳрида яшовчи Жеймс Робертсоннинг машинаси бузилиб қолади. У соатига 10.55 доллар пул ишлаб топарди. Шу сабаб янги машина сотиб олиш имкониятига эга эмасди.

Янги машина ололмаганлиги сабаб у ишга яёв бориб келишга қарор қилди. Бориб келиш масофаси уни чўчитмади ҳам.


Маҳаллий матбуотлардан бири бу одам ҳақида, у қанчалар бардош билан йиллар мобайнида 34 км. масофани ҳар куни яёв босиб ўтиши ҳақида бонг урди.

Мақолани ўқиган 19 ёшли талаба Эван Лиди бу одамнинг қилаётган ишидан ҳайратга тушди. Ва унда Робертсонга қандайдир ёрдам бериш иштиёқи пайдо бўлди. У унга автомобиль сотиб олиш фондини очди. Йигит шундай дейди: мени ундаги ирода, хотиржамлик, умуман тақдирдан, ҳаётдан нолимаслиги, шунча узоқ масофани ҳар куни яёв босиб ўтиб, бирор марта ҳеч кимга норози бўлиб гапирмаганлиги ҳайратга солди.


Бу гап-сўзлар одамларнинг юрагига етиб борди. Ва фондаги маблағ 149 000 доллардан ошиб кетди. Бу орада маҳаллий автомобиль компанияси Жеймс Робертсонга ўз автомобилларидан бирини совға қилишни ваъда берди. Эван Лидининг айтишига қараганда, йиғилган пулга Жеймсни ишхонасидан узоқ бўлмаган жойдан унга уй сотиб олиб беришмоқчи экан.

Робертсон буларни эшитиб ҳайратга тушди. Совғалардан бош тортмади. Нега ҳам бош тортсин. Ахир узоқ йўл ва уйқусизлик уни анча толиқтириб қўйганди-да...


Олдига аниқ мақсад қўйган одам нималарга қодир эканини гувоҳи бўлдингизми? Бу эртак эмас, айни ҳақиқат. Ён-атрофимизда бор нарсалардан ҳам нолиб юрганар ким қанча? Бу ҳаётий воқеани кўпчилик ўқишини жуда истардик. Бу иродали одам ҳақидаги мақолани дўстларингиз билан ҳам бўлишишни унутманг!

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади.


Mana bu odam har kuni ishga borib kelish uchun 34 km. masofani yayov bosib o'tadi. Uning bu qaysarligi kunlardan bir kuni mukofotlandi... O'z xarakteri bilan tillarda doston bu kishining qaysarligi shu darajadaki u har kuni, har qanday ob-havoda o'z ishini davom ettiraveradi. Boshqa har qanday inson allaqachon taslim bo'lgan bo'lardi. Bu odam esa hayotning har qanday sinovlariga xotirjam turib bermoqda. O'n yil oldin, ya'ni 1988 yili Detroyt shahrida yashovchi Jeyms Robertsonning mashinasi buzilib qoladi. U soatiga 10.55 dollar pul ishlab topardi. Shu sabab yangi mashina sotib olish imkoniyatiga ega emasdi. Yangi mashina ololmaganligi sabab u ishga yayov borib kelishga qaror qildi. Borib kelish masofasi uni cho'chitmadi ham. Mahalliy matbuotlardan biri bu odam haqida, u qanchalar bardosh bilan yillar mobaynida 34 km. masofani har kuni yayov bosib o'tishi haqida bong urdi.

Maqolani o'qigan 19 yoshli talaba Evan Lidi bu odamning qilayotgan ishidan hayratga tushdi. Va unda Robertsonga qandaydir yordam berish ishtiyoqi paydo bo'ldi. U unga avtomobil sotib olish fondini ochdi. Yigit shunday deydi: meni undagi iroda, xotirjamlik, umuman taqdirdan, hayotdan nolimasligi, shuncha uzoq masofani har kuni yayov bosib o'tib, biror marta hech kimga norozi bo'lib gapirmaganligi hayratga soldi. Bu gap-so'zlar odamlarning yuragiga etib bordi. Va fondagi mablag' 149 000 dollardan oshib ketdi. Bu orada mahalliy avtomobil kompaniyasi Jeyms Robertsonga o'z avtomobillaridan birini sovg'a qilishni va'da berdi. Evan Lidining aytishiga qaraganda, yig'ilgan pulga Jeymsni ishxonasidan uzoq bo'lmagan joydan unga uy sotib olib berishmoqchi ekan. Robertson bularni eshitib hayratga tushdi. Sovg'alardan bosh tortmadi. Nega ham bosh tortsin. Axir uzoq yo'l va uyqusizlik uni ancha toliqtirib qo'ygandi-da... Oldiga aniq maqsad qo'ygan odam nimalarga qodir ekanini guvohi bo'ldingizmi?Bu ertak emas, ayni haqiqat. Yon-atrofimizda bor narsalardan ham nolib yurganar kim qancha? Bu hayotiy voqeani ko'pchilik o'qishini juda istardik. Bu irodali odam haqidagi maqolani do'stlaringiz bilan ham bo'lishishni unutmang!

Muallif: Sarvar Anvar o'g'li
Яндекс.Метрика