Sakkizoyoqlar hujumidan nobud bo'lgan qizlar

Сиз кўриб турган ушбу сурат 1987 йилда олинган. Бир қарашда бошига ғайриоддий кўринишдаги бош кийимини кийиб, ёнма-ён суратга тушган моделларни эслатувчи айни сурат ўша йилларда бутун дунёни даҳшатга солган эди.
 

Тахминларга кўра, Вьетнамдаги денгизда балиқ овлаётган овчилар тўрга катта ўлжа илинганини ҳаёл қилиб уни кема бортига бир неча кишилашиб тортиб олишган. Бироқ шундай катта ўлжа қайси турдаги балиқ эканига қизиққан балиқчилар тўрнинг ички қисмини очгач, ҳайратдан ёқа ушлашган.
 
Балиқ тўрининг ўртасида ўнлаб саккизоёқлар билан чирмаб ташланган икки қизнинг жасади ётарди.
 
Эсанкираб қолган балиқчилар зудлик билан полицияга хабар беришган. Текширув жараёнида суратдаги қизлар икки кун аввал бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилгани маълум бўлди.
 
Кейинроқ, маълум бўлишича, икки дугона ижарага кема олиб денгиз узра саёҳатга чиқишган.
 
Денгизда бироз сузгач, тўлқин кемани ағдариб юборган. Дугоналар чўкиб ўлганми ёки саккизоёқлар ҳужумидан вафот этганми, буни аниқлаш мушкул бўлган.
 
Бироқ мутахассислар икки қиз ҳам айнан денгиз жониворларининг ҳамласидан сўнг жон берганини айтишган.
 
Маълумот учун, кўпчилик  саккизоёқларни хавфсиз денгиз жонивори деб билади. Аммо бу янглиш фикр. Бугунги кунгача олимлар томонидан уларнинг биологияси бутунлай ўрганилмаган. Тадқиқ этилган томонларига кўра, одамлар саккизоёқлардан эҳтиёт бўлиши кераклигини тушуниб олиш қийин эмас.
 
Ер юзида 180 дан ортиқ тури бўлган денгиз жониворининг кўриниши бироз қўрқитади. Бу жониворнинг танасидаги барча нарса ғайриоддий усулда жойлашгандек кўринади. Аслида эса ҳаммаси оддий.
 
Саккизоёқнинг танаси мантия деб аталади. Унинг оғиз қисмидан 8 та узунлиги 90 сантиметрдан 3 метргача бўлган пайпаслагичлари чиқиб туради. Ушбу пайпаслагичларда кўплаб сўрғичлар бор. Улар ўлжани маҳкам ушлаб олиш ва нобуд қилишда ёрдам беради. Бу жонзотларнинг ўртача оғирлиги 7-50 килограммдан бир неча тоннагача бўлиши мумкин. Ҳаёт даври эса 4 йилдан кўпроқ бўлган муддатни ташкил этади.
 
Аксарияти денгиз ва океанларда 100-150 метр чуқурликда яшайди. Акула, кит, денгиз мушуги кабилар саккизоёқларни бемалол маҳф эта олади.
 
Саккизоёқ ўлжасини тутишда нафақат пайпаслагичи ва сиёҳ отиши, балки тишлаши ҳам мумкин. Агар у инсонни тишласа, жароҳат жойида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади.
 
Тумшуқсифат қаттиқ суяк ўлжани тишлагач, унинг танасига заҳар тарқайди ва қисқа муддат ичида асаб тизими ишдан чиқади ва ўлимга сабаб бўлади.
 
Мутахассислар саккизоёқ заҳрининг инсон ва жониворлар организмида тарқашида кечадиган жараёнлар илон чаққанидан сўнг содир  бўладиган жараёнлар билан деярли бир хил эканини аниқлашган. Шу сабабли, океанологлар, сув ости ҳаётини ўрганишни истаган сайёҳларга эҳтиёт бўлишни маслаҳат беришади.


Комментарии (0) | Добавить: 20.01.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Keyingi bekat - ayriliq!
Ter hididan halos bo'lishning 5 chorasi
Barmoqlar orqali kayfiyat va organizmni boshqarish usullari
Markaziy bank raisi Fayzulla Mullajonov vafot etdi
Baland poshnada to‘g‘ri yurish qoidalari: 7 maslahat
Samsung o'ta noyob displeyni namoyish etdi
Otabek Mirzayevdan dan Premyera
Ummon guruhi sudga berilmoqda. Sabab?
O‘zbekiston va AQSh prezidentlarining barcha uchrashuvlari
Yuz terisini tozalashning 6 usuli
Homilador ayollar uchun eng zararli oziq-ovqatlar
Oyoqdagi quruq qadoqlar qanday paydo bo‘ladi va ularni qanday yo‘qotish mumkin?
Messi «Real» haqli chempion bo'lganini tan olgan
Rossiyada migrantlar uchun jarimalar oshirilishi mumkin
AQSh Ukrainaga bepul harbiy yordamni bekor qilishi tasdiqlandi
O'zbekistonda Uzcard raqobatchisi paydo bo'ladi
Fast-fuddan voz kechish qoidalari
Uyqu to‘g‘risidagi eng qiziqarli haqiqatlar
Azamat Ahrorovning 200 mingdan ziyod obunachisi bo‘lgan Instagram-akkaunti “o‘g‘irlandi”. “Qaroqchilar” aktyordan 350 dollar talab qilmoqda
Shavkat Mirziyoyev Ar-Riyodda Donald Tramp bilan uchrashdi
Rossiya ichki ishlar vaziri Vladimir Kolokoltsev O'zbekistonga keldi
Go'sht nega qimmatlashdi?
O'qituvchi bir kunda 6 soatdan ziyod ishlashi mumkin emas
Sergeli avtomobil bozoridagi narxlar e`lon qilindi (21.05.2017)
Nima uchun yaxshi uyqu erkaklar salomatligi asosi hisoblanadi?
40 yoshga to'lgunga qadar to'xtatilishi kerak bo'lgan xatolar
22-may kunida sodir bo'lgan voqealar
Uy sharoitida chizkeyk tayyorlaymiz
Shavkat Mirziyoyev sammitda markaziy osiyolik prezidentlar davrasida (Foto)
Toshkent IIBBda otliq otryad tashkil etiladi