У нас есть только
оригинальные песни

Саломатлигингизни ёз ойига тайёрлашнинг оддий усуллари

calendar 07.05.2016
1296

Баҳор илиқ ҳаво ва яхши кайфият улашсада, саломатлик учун оғир бўлган давр ҳисобланади. Совуқ қишдан чарчаган инсон танаси ёруғ кунларга мослашиб олишига тўғри келади. Бу фасл зарарли одатлар ва дангасаликдан воз кечиб, фойдали, роҳат келтирувчи машғулотлар билан шуғулланиш учун айни муддаодир. 

Мана, ёз ҳам эшик қоқиб келишига оз қолди. Бироқ кўпчилик негадир спорт билан шуғулланишни доим ортга суриб келади. Доимий душанба яна янги ҳафта бошини етиб келишига сабаб бўлади. Ҳафта ойларга, ойлар йилларга уланиб кетаверади, соғлиқ эса ўз-ўзидан яхшиланиб қолишни истамайди. Мана шундай қопқонли кунлардан қочиш учун сизларга ёз кунларида ўз саломатлигингизни меъёрда сақлаб қолишга ёрдам берувчи оддий маслаҳатларни тавсия этамиз. 

 

Кўпроқ ҳаракатда бўлинг

Агар сиз тонгда нонуштадан сўнг, дарҳол машинага ўтириб, ишга отлансангиз ва иш жойингизга етиб боргач ҳам, тўғри идорага кириб кетсангиз, зиналардан кўтарилаётганда нафас қисилиши ва кучли терлаш ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун, кун тартибингизга қулайликни киритинг: кўпроқ пиёда юринг, бу эса танангизга йиғилган 20 фоиз ёғдан халос бўлишингизга ёрдам беради. 

 

Сувга лимон қўшиб ичинг

Бундай оддий ичимлик яъни лимонли шарбатнинг фойдаси жуда ҳам каттадир. Унинг бир стаканида йиғилган минглаб витаминлар хасталанган иммун тизимини мустаҳкамлашга ва организмни ҳушёр ҳолатга келтиришга ёрдам беради.   

 

Антиоксидантларга ўрганинг

Кўк чой, цитрус мевалар ва сабзавотлар — менюда мавжуд бўлиши шарт бўлган маҳсулотлардир. Антиоксидантлар нафақат организмни зарали таъсирларга қарши курашишга чорлайди, балки иш жараёнида диққатни  янада самаралироқ жамлашга ундайди.  

 

Стрессларсиз ором олинг

Иш ҳафтасидан кейинги тушкун ҳолатга қарши ўн соатли уйқу жуда яхши самара беради. Юзларда кўпроқ табассум бўлишига эса ёнғоқлар таъсир қилади. Кажу ёнғоқлари таркибида кўп миқдордаги серотонин моддаси — триптофанлар мавжуд бўлиб, улар миянгизда бахт механизмини ишга туширади. 

 

Машқларни ёддан чиқарманг

Агар фитнес-залга қатнашни кечиктириб юрган бўлсангиз ёки бунга хоҳиш бўлса-ю, имкон топа олмасангиз, қайғуришга асло ҳожат йўқ. Уй шароитида ҳам спорт билан шуғулланиш мумкин. Кунига оз-оздан айрим машқларни ўз вақтида бажариб борсангиз, танангизни ортиқча вазндан ҳимоя қилган бўласиз. Шунингдек, бу машғулотлар ёз ойида бамайлиҳотир дам олишингизга ҳам кўмак беради.  

Яндекс.Метрика