У нас есть только
оригинальные песни

Сальвадор президенти Бразилиянинг янги ҳукуматини тан олмади

calendar 15.05.2016
904

Сальвадор президенти Санчес Сереннинг маълум қилишича, унинг мамлакатида Бразилиянинг Мишель Темер бошчилигидаги янги ҳукумат тан олинмайди ва бу мамлакатдан Сальвадор элчиси чақириб олинди. Бу ҳақда teleSUR хабар тарқатган.

Президентнинг айтишича, Бразилияда ҳарбий тўнтаришга ўхшаш ҳолат юз берди. У Сальвадор «демократия ва фуқаролар иродасига ҳурмат билан қарашини» билдириб ўтган.

Сальвадор Бразилия президенти Руссефнинг импичмент орқали ҳукуматдан четлатилишига танқидий кўз билан муносабат билдирган биринчи мамлакат эмас. Эквадор, Боливия, Венесуэла каби Жанубий Америка қитъаси давлатлари бу қарорни танқид қилиб, Бразилиядаги ўз элчиларини чақириб олишган.

Айни вақтда Бразиялиянинг янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаб чиққан ягона мамлакат Аргентина бўлиб турибди.

Бундан олдинроқ, 13 май куни Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳукумати маслаҳатлашув учун ўз элчисини Бразилиядан чақириб олишини маълум қилган эди.

Яндекс.Метрика