У нас есть только
оригинальные песни

Samarqandda Alisher Navoiy va Abdurahmon Jomiy haykali o'rnatildi

calendar 08.03.2018
949

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ҳудудида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Ўтган аср олтмишинчи йилларида таниқли ҳайкалтарошлар – Ҳ.Ҳусниддинхўжаев ва В.Лунев томонидан қизил гранит тошдан ясалган ушбу ҳайкал илгари Самарқанд шаҳридаги собиқ “Афросиёб” меҳмонхонаси ёнида, кўримсиз жойда эди. Кейинчалик ҳайкал бу ердан кўчирилди.

Самарқандлик зиёлилар ва ижодкорлар, шаҳар жамоатчилигининг таклифи билан ҳайкал учун Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи танланди ва ниҳоятда қисқа муддат ичида ушбу маскан обод этилиб, муҳташам ҳайкал ўрнатилди.

Ҳайкал пойига вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан гуллар қўйилди. Талаба ва ўқувчи-ёшлар икки буюк аллома ижодидан намуналар ўқиди.

Яндекс.Метрика