loading...

 

Самолёт ҳавода қушлар билан тўқнашса нима бўлади?

Турли соҳаларда турли вазиятлар содир бўлади. Ва, энг қизиғи, соҳадан ташқари инсон учун бу ҳолатлар анчайин қизи туюлади. Масалан, самолёт ҳавода қушлар галаси билан тўнашиб кетса, нима бўлади? Бу саволга жавоб фуқаро аивиацияси учувчиси Патрик Смитнинг “Кема командири гапиради. Саволлар, жавоблар ва моҳир учувчининг кузатишлари” китобида берилган.

“Қушлар билан тўқнашиш кўп учрайдиган ҳолат. Бу ҳолатдан зарар кўриш эса минимал даражада. Албатта, қушлар учун эмас. Балки, сиз, бундай тўқнашувлар қарши самолёт махсус лойиҳалаштирилган деб ўйларсиз. Интернетдаги роликлар орқали самолётнинг олд ойнасини синовдан ўтказиш мақсадида махсус тўппончалардан отиладиган қушларни кўриш мумкин. менинг тажрибамда ҳам ана шундай ҳолатлар тез-тез учраб турган. Аксари ҳолларда бу ҳолат оқибатида самолётнинг олд қисми ёрилиш ёки пачоқ бўлиш билан якунланган.

Аммо гоҳида қушлар билан тўқнашув ҳалокатли тус олиши мумкин. Масалан, қушлар двигатель ичига кириб кетишганида. 2009 йилда US Airways компаниясининг 1549 рейси Канада ғозлари билан тўқнашиб кетгач, Гудзон дарёсига қўнган. Турбовинтли замонавий двигателлар юқори тезликда уларга келиб урилган нарсаларга чидамли этиб чиқарилмаган.

Қушлар двигатель ичига тиқилиб қолмасликлари мумкин, аммо улар парракларни қайиртиришлари ёки синдиришлари мумкин. Қуш қанчалик катта бўлса, зарар даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. Соатига 460 км. тезликда учиб кетаётган самолётга оддий ғоз 200 кН зарба билан урилади.

Кичкина қушлар ҳам гала-гала бўлиб учса, хавфли кўриниш олади. 1960 йилда турбовинтли Eastern Airlines самолёти чуғурчуқлар галаси билан тўқнашуви оқибатида Бостонга қулаган эди. Мен навбатдаги саволингизни тахминан қандай бўлишини биламан. Нега двигателларнинг ташқи тарафида ҳимоя панеллари йўқ. Бундай панеллар ҳаво оқимини тўсиб қўйган бўлар эди”.


Комментарии (0) | Добавить: 13.04.2016

Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Yer aholisi 26 fevralda antiqa astronomik hodisa guvohi bo'ladilar
Shavkat Mirziyoyev Qashqadaryo viloyatiga tashrif buyurdi
Markaziy bank: Plastik karta egalari uchun qarz olish xizmati joriy etiladi
Erkak kishi uchun hech qachon qilmaslik lozim bo`lgan 6 narsa
2020 yilgacha Yevropa Ittifoqiga birorta davlat qo'shilmaydi
“Farg‘onaazot”da portlash yuz berdi. Qurbonlar bor
Qahva va energetiklar o‘rnini bosadigan tetiklashtiruvchi ichimliklar
Google kompaniyasi Uber’ni sudga berdi
Yangilangan “g'isht” Nokia’ning o'ziga xos jihatlari oshkor bo'ldi
Yerga o'xshash yana yetti sayyora aniqlandi
Sobiq ittifoqning birinchi va so'nggi prezidenti Germaniyadagi villasini sotuvga qo'ydi
Skype’ning "yengillashtirilgan" versiyasi taqdim etildi
Xorazmda GM Uzbekistan xodimlari hibsga olindi
Instagram 10ta suratni 1ta postda chiqarish imkonini yaratdi
Urganch-Xiva temir yo'li qachondan ishga tushirilishi ma`lum bo'ldi
Toshkent shahrida pensionerlarga bir oyda jami qancha naqd pul to‘lanadi? Javob — bitta rasmda
O'zbekistonda spays narkotik moddaga tenglashtiriladi
O'zbekistonda xorijiy tillardagi yangi telekanal ochiladi
O'zbekistonda yangi sud: u yerga davlat organlari va ularning mansabdor shaxslari ustidan shikoyat qilish mumkin
Islom Karimov haqida badiiy film suratga olinadi
Chor Minor - Chor minor chor atrofi suv minor
Nega ayollarning erkaklarga nisbatan do'sti ko'p?
Samsung ta’mirlangan Galaxy Note 7 smartfonlarini sotuvga chiqaradi
Haqiqiy iPhone’ni qalbakisidan qanday ajratish mumkin?