“САМРАС” ГУРУХИНИНГ “МЕНИ КЕЧИР” ДЕБ НОМЛАНГАН ҚЎШИҒИ УЧУН ВИДЕОКЛИП ОЛИНДИ


Ижоди ва қўшиқлари билан ўз муҳлисларига эга бўлган "Самрас” гурухи айни кунларда янги ижод маҳсулларини оммага тақдим этиш илинжида.


Биз яхши биламиз бу гурухнинг "Мени кечир” деб номланган қўшиқлари аллақачон ўз тингловчиларини топиб бўлган ва оммалашган ҳам. Энди эса муҳлисларнинг талабларига биноан гурух йигитлари бу қўшиқга видеоклип ҳам суратга олишмоқда. Клип воқеавий тарзда, қўшиқ мавзусидан келиб чиқиб суратга олинди.


Суратга олиш ишлари эса 4 кун давом этди. Бош ролларни гурух аъзолари Суҳроб ва Сардор ҳамда ёш истеъдод соҳибаси Шаҳло исмли қиз ижро этди. Айтиб ўтиш жоиз қўшиқнинг мусиқаси Суҳроб Раҳимов ва Шуҳрат Умаровга тегишли шунингдек видеоклипнинг сценарий муаллифи ва режиссёри ҳам гурух йигитларидан бири Суҳроб Раҳимовники.


Оператор эса маҳоратли Нозим Толипов. Айни шу кунларда клипнинг монтаж ишлари олиб борилмоқда. Яқин кунларда "Самрас” гурухининг "Мени кечир” деб номланган қўшиғи учун олинган видеоклипни сайтимиз орқали томоша қиласиз. Хозирча суратга олиш жараёнларидаги фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз.









Комментарии (0) | Добавить: 30.09.2014
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]