Калифорния суди Жанубий Кореянинг Samsung компаниясини Apple
компаниясига 119,6 млн АҚШ доллари миқдорида товон пули тўлаши тўғрисида
қарор қабул қилди.
Samsung икки патент учун қоидаларни бузганликда айбдор деб топилди, дея
ёзади Agence France-Presse нашри. Гап Apple’нинг бешта патенти
тўғрисида кетмоқда. Улар Samsung компаниясининг янги қурилмаларида, шу
қаторда Galaxy смартфон ҳамда планшетларида фойдаланилган.
Ўз навбатида Apple ўз рақибига 158,4 минг АҚШ доллари тўлайди. Шикоятга
кўра, Apple Samsung компаниясидан 2 млрд АҚШ доллари талаб қилган.