У нас есть только
оригинальные песни

Samsung дунёдаги биринчи смартфон функцияларига эга Galaxy Blade edge смарт-пичоғини тақдим этди

calendar 02.04.2015
3424


Samsung компанияси смартфон функцияларига эга бўлган, дунёдаги биринчи Galaxy Blade edge номли "ақлли” пичоғини намойиш этди. Қурилма Galaxy S6 нинг барча хусусиятларига эга, улар орасида Android операцион тизими, TouchWiz фойдаланувчи интерфейси ҳамда исталган лаҳзада суратга олишга тайёр ажойиб камера бор. Олмос копламали жуда ўткир керамик тиғга эга Galaxy сериясининг янги вакили ошхонада сизга жуда асқотади. Бундан ташқари, бу пичоқ йиғилувчи дастакка эга, бу дастак харидорнинг истагига кўра зайтун дарахти ёғочидан, керамика, зангламайдиган пўлат ёки мамонт тишларидан ишланиши мумкин.

Samsung Knox технологияси туфайли Blade edge’дан фойдаланиш хавфсиз бўлади. Бармоқларни топиш механизми пичоқ тиғи билан қўлни кесиб олиш ҳолатини бартараф этади, вирусларга қарши ҳимоя эса маҳсулотларда зарарли микробларнинг топилгани ҳақида огоҳлантиради, деб айтилмоқда samsungtomorrow.com сайтида. Manba:kun.uz




Яндекс.Метрика