У нас есть только
оригинальные песни

Samsung Galaxy A9 смартфонини расман тақдим этди (фото)

calendar 25.12.2015
1677

Samsung Хитойда Galaxy А таснифидаги ўлчам бўйича энг катта ва техник жиҳатдан мукаммал бўлган 6 дюймли Galaxy A9 смартфонини тақдим этди. Маълумки, бу таснифга A7 (5,5 дюйм), A5 (5,2) ва A3 (4,7) моделлари киради, деяхабар беради «Mobinfo.uz».

                                                                 

Таснифдаги бошқа смартфонлар каби Galaxy A9 ҳам металл ва ойна бирикмасидан тайёрланган, OS Android 5.1 Lollipop бошқарувида ишлайди. Full HD (1080p) Super AMOLED дисплей, 3 Gb RAM ва 32 Gb флеш-хотира (microSD учун слот қўшимчаси билан ), 64 битли Snapdragon 652 SoC процессор, 4,000 мАч сиғимли олинмайдиган ва тез қувватланадиган батарея билан жиҳозланган смартфоннинг қалинлиги атиги 7.4 мм.

                                                                

Galaxy A9 LTE технологиясида ишлайди, бармоқ изи сканери, 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли фронтал камерага эга. Унинг корпуси тилла, оқ ва пушти рангларда бўлиши билдирилган.

Яндекс.Метрика