Samsung Galaxy S6/S6 Edge haqida to'liq ma'lumot



Ўтган йилги Galaxy S5 нинг инқирози Samsung компаниясининг хато қилмасликка ундади ва Galaxy S6 ни чиқаришга мажбур қилди. Хўш, бу янгилик темир корпуси ва замонавий характеристкасидан ташқари нимаси билан харидорни ўзига жалб қила олар экан? Кўриб чиқамиз.Яқинда ҳар йили ўтказиладиган "Mobile World Congress” кўргазмасининг 2015 йилги очилиши бўлиб ўтди. Турли хил компаниялар ўз маҳсулотларини намойиш этишди. Ва шу куни MWC 2015 да жуда кўп янгиликлар тақдим этилди. Асосий янгиликлардан бири Samsung компанияси уюштирган кечаси бўлди.Кўргазма ҳар доимгидек одамларнинг эътиборини тортди. Залда бир неча минг журналист ва Samsung компаниясининг ҳамкорлари иштирок этди. Янгиликларни сўзлаб бериш мақсадида компания раҳбари Жей Кей Шин (JK Shin) ўзи сўзга чиқди. Шин ўз маърузасини қисқа қилиб, компания томонидан ишлаб чиқарилган иккита — Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ҳақида гапириб ўтди холос.Номидан маълумки S6 Edge олдинги смартфондан қайрилиб турган экрани билан фарқ қилади. Экран икки томондан озгина қайрилган. Бу дунёда биринчи маротаба қайрилиб ишланган экран бўлиб, Samsung буни ясаш учун экранни 800 даража иссиқликда қиздирди. Бу икки янгиликнинг техник характеристкаси ажойиб ҳолатда кўрсатилган ёки берилган. Фақатгина батареяларнинг қувват ўлчамини ҳисобга олмаганда (2600 мА*ч).Samsung Galaxy S6 ва S6 Edge га 64 битли 8 ядроли "Exynos” процессори ўрнатилган. Бу процессор "FinFET” технологияси асосида 14 нм қилиб ишланган. Технологик жараён ёрдамида транзисторлар тик ҳолатда затворли қилиб ўрнатилган. Тўртта ядро "Cortex-A53” 1,5 ГГц частотасида ва яна тўртта ядро "Cortex-A57” 2,1 ГГц частотасида ишлайди. Процессорнинг модель релизи кўрсатилмаган. Бу ерда сўз янги "Exynos 7420” ҳақида кетаётган бўлса ажабмас. Samsung нинг айтишича Galaxy S4 да ўрнатилган 20 нм процессоридан 14 нм чип катталиги 20 фоизга қувват сарфлаши эса 35 фоизга яхшиланди. "Mali-T760” тезлатувчиси графика тузишни яхшилади. Шу билан бирга янги Galaxy смартфонлари "LPDDR4” хотира сақлагичи билан таъминланди. Унинг ҳажми 3 Гбайт. ни ташкил этади.Яна бир қизиқ томони "Universal Flash Storage” (UFS 2.0) технологияси бўлди. Galaxy S6 га "NAND” Flash-хотира жуда катта имтиёзлар беради. Биринчи навбатда, унинг яхши томонлари катта тезлик, қаттиқ йиғувчи ва шу ишларни қилишда кам қувват сарф этишидадир. Смартфонлар шу технологиялар ёрдамида ишлайдиган биринчи аппаратлардир. S6/S6 Edge учун слота ишлатилмаган, шу сабаб харидорлар 32, 64 ёки 128 Гбайт хотира билан кифояланишларига тўғри келади.Янги аппарат 5,1 дюймли экран "Super AMOLED” рухсатли "Quad HD” (2560 × 1440 нуқтали, сиғими 77 ppi.) дан иборат. Смартфон экранининг кўриниш даражаси аъло даражада ишланган. Бурчак кўринишлари ҳам жуда қулай ҳолатда ясалган. Ёзиш ёруғлик даражаси (600 кд/м2) қуёшли кунларда ҳам аппаратдан бемалол фойдаланиш имконини беради. Экранга зарар етишининг олдини олиш мақсадида "Corning Gorilla Glass 4” ҳимоя шишасидан фойдаланилган. Смартфон рақобатчиларнинг темиридан 50 фоиз мустаҳкамроқ темирдан ишланга. Ишлаб чиқарувчиларнинг ваъда беришларича энди Samsung чўнтакда қайрилиб кетмайди, унга зарар етмайди. Кўргазмада самсунгчилар Apple компанияси устидан бемалол хазиломуз гаплашишиб, ўз маҳсулотларини iPhone 6 ва iPhone 6 Plus билан таққослаб кўришди.Тақдимотда Samsung мутахассислари янги смартфонга ўрнатилган камерага алоҳида эътибор қаратишди. Аппаратларга 16 Мп. ли камера ўрнатилган бўлиб, объективга максимал ƒ/1,9 диафрагмаси ва суратга олиш оптик сақлагичи ўрнатилган. 5 мегапексил камералар катта ўлчамдаги пексилга эга эмас. Айнан ƒ/1,9 диафрагмаси кўриш яхши бўлмаган пайтларда ҳам юқори сифатда суратга олиш имконини беради. Бунга "Real time HDR” технологияси туфайли эришилган. Бу янги камераларни намойиш учун компания бир хил шароитда Galaxy S6 ва iPhone 6 Plus қандай фарқ билан суратга олиши кўрсатиб беришди.Фарқ шундоққина кўриниб турибди. Агар яхши ҳаракат қилинса тескари натижага эришиш ҳам мумкин. Шу сабаб бетараф томоннинг хулосасини кутганимиз маъқулроқ. Тарафлар суратга олинган шароитда видеони ҳам таққослаб кўрсатишди. Табиийки S6 ютиб чиқди. Лекин хали якуний хулоса қилишга эрта.Samsung камераларининг ишлаш тезлиги 0,7 сонияни ташкил этади. Айтганча, камерани ишга тушириш учун Home тугмасини икки марта босиш кифоя. Янги маҳсулотларнинг менюсидаги иловалар ҳам тартибга келтирилди, энди керак бўлган иловани излаб ётишнинг ҳожати йўқ. Барча функциялар қўл остингизда бўлади. Истовчилар учун камеранинг тўлиқ созламаси учун профессионал режим ўрнатилган.Батареялар тўғрисида жуда кўп гапирилди. Олиб қўйиладиган батареялардан фойдаланиб келган Samsung компанияси Galaxy S6 ва S6 Edge га олиб бўлмайдиган батареялар ўрнатган. Аппаратларни қувватлаш учун симсиз қувватлантирувчилардан фойдаланилади. Симсиз қувватлантирувчи қутичада бўлади, шу боис энди уларни олиб юриш учун ҳеч қандай қопламалар талаб қилинмайди. Фақатгина қувватлантирувчини алоҳида сотиб олиш керак бўлади. Тез қувват олувчи технологиялар ёрдамида смартфон 4 соат ишлаб бериши учун уни 10 дақиқа қувватлантириш кифоя қилади. Galaxy S6 iPhone 6 га нисбатан икки баравар тез қувватланади.Янги моделларда агар сизга қўнғироқ қилиб қолишса жавоб қайтаришни истамаган тақдирингизда қўнғироқни тўхтатиш учун алоҳида фишка ўрнатилган бўлиб, қўнғироқ бўлган пайтда сиз унга бармоғингизни тегдиришингизнинг ўзи кифоя. У шу заҳоти қўнғироқни узиб, қўнғироқ қилган одамга мен мажлисдаман, кейинроқ қўнғироқ қилинг ва шунга ўхшаш махсус смс жўнатади.Samsung Galaxy S6/S6 Edge "Android 5.0 Lollipop” операцион тизимида ишлайди. Бундан ташқари аппаратда "TouchWiz” янгиланган фирма дастуридан фойдаланган. Бу дастурда ишлаб чиқарувчилар қулайлик, аниқлик ва оддийликка эришишган. Улар интерфейсни кесиб, ортиқча белгиларни олиб ташлаб, унинг ўрнида сўздан фойдаланишган.Шу билан бирга кечада Samsung Pay тўлов технологияси ҳам намойиш этилди. Номидан маълумки у Apple Pay нинг рақобатчиси ҳисобланади. Ҳозирчи бу технологиядан АҚШ ва Жанубий Кореядагина фойдаланса бўлади. Унга "NFC”, яъни янги Magnetic Secure Transmission (MST) технологияси ўрнатилган. Бу смартфонга ҳар қандай жойда, оддий тўлов картаси бўлган шароитда ҳам ишлаш имкони беради. Бу масалада Samsung билан ҳамкорлик қилишни "Visa”, "MasterCard”, "American Express”, "Bank of America”, "Citi”, "JPMorgan Chase” ва "U.S. Bank”лар йўлга қўйишди. Бу рўйхат келажакда яна ҳам кўпайиши аниқ. Муҳими бу технология истеъмолчилар орасида ўзини оқласа бўлгани. Хавфсизлик эса шифрланган технология ёрдамида таъминланган. Бунинг учун маълумотлар қурилманинг ўзида сақланмайди. Балки дактилоскопик датчикдан фойдаланилади.Ниҳоят якунловчи анонс виртуал ва реал "Gear VR” шлеми билан якун топди. Шлем иккита смартфонни ҳам қўллаб-қувватлайди. У 15 фоиз ихчамлаштирилган ва пиксел сиқими 11 фоизга оширилган. Бунга дисплейни кичиклаштириш ҳисобига эришилган (бу S6 билан Note ни таққослаганда). Бундан ташқари шлемни қувватлантириш мақсадида USB ҳам ўрнатилган. Энди уни иш давомида қувватлантириш мумкин.Samsung Galaxy S6/S6 Edge сотувга 10 апрелдан чиқарилади, Россияда 16 апрелда етиб келиши кутилмоқда. Нархи ҳозирча эълон қилингани йўқ.Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Samsung бу сафар ташқи кўринишга катта эътибор қаратди. Олдинги S5 нинг пластик корпусидан ва хунукроқ орқа дизайнидан истеъмолчилар норози бўлишганди. Янги аппаратни чиройли бўлиши учун қилинган ҳаракатлар сув ўтмаслик, чанг ютмаслик каби хусусиятларни йўққа чиқарди. S6 дизайнини ҳам жуда оргинал, деб бўлмайди.Биринчи суратда iPhone 6 Plus, иккинчи суратда эса Galaxy S6. Бу ерда шарҳ беришга ҳожат бўлмаса керак. Samsung ўз камераси билан ҳам олдинроқда эканини кўрсатиши мумкин. Ҳозирги кунда кўп компаниялар ўз аппаратларининг қалинлигини 6–7 мм. эканлигини намойиш этишади.

Комментарии (5) | Добавить: 15.03.2015
5. F_E_R_U_Z_B_E_K (17.03.2015 13:45)
O'zb ga qacon kelarkan
4. 1222354 (17.03.2015 13:24)
galaxy s5 oxshab buzuq chiqmasa boldi galaxy s6 omat tilayman
3. maruf1994r (17.03.2015 00:45)
Sankt.Piterburgda hali yuq daji Rossiyada hali yuq 10 apreldan sung Sotuvga chiqariladi Qiziqanlae uchun
2. NODIRBEKDJUZ (16.03.2015 18:34)
Нархи хам анча зур булади
1. Botir_Turkistan (16.03.2015 13:50)
Санкт- Питербургда sotilyapti bu Galaxy S6 56000 рубль man kordim
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Odil Ahmedov Osiyo chempionlari ligasi finalida o'ynamaydi
Muhammad payg‘ambar (s.a.v.) sevgan 10 ta oziq-ovqat
Shohruhxon va Asal Shodiyevadan yangi fotosessiya
Apple’ning yangi egiluvchan smartfoni haqida batafsil ma’lumotlar paydo bo‘ldi
Moskva sudi Telegram’ni FXX talabini bajarmagani uchun 14 ming dollar jarimaga tortdi
Ramzan Qodirov shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari​ning qabrini ziyorat qildi
Qirg'izistonning yangi prezidenti Sooronboy Jeenbekov, uning oilasi va qarindoshlari haqida nimalar ma`lum?
Qanday qilib uyqudan yaxshi kayfiyat bilan uyg‘onish mumkin?
Qualcomm Xitoyda iPhone ishlab chiqarishni taqiqlashni talab qildi
Alisher Usmonov o'z samolyotini O'zbekiston prezidentiga ijaraga bergan
Mirziyoyev elektr energiyasi va tabiiy gaz bo'yicha yig'ilish o'tkazdi
BMT: dunyoda 815 mln odam och qolmoqda
Shakardan voz kechishning 3 usuli
Jahon chempionati uchrashuvini ilk marta ayol hakam boshqaradi
Neymar eng yaxshi futbolchi sifatida Messini ortda qoldirdi
Telegram’ning rus tilidagi yangi versiyasi ishga tushdi
Sirdaryoda 2 nafar fuqaroning noqonuniy baliq ovlashi salkam 25 mln so‘mga tushdi
Dubay aeroportida yuzni aniqlovchi virtual tunnel-akvarium paydo bo‘ladi
Telefon suvga tushsa nima qilish kerak?
Hindistonda oq yo'lbarschalar park xodimini g'ajib tashladi
O'zbekiston​ 2020 yilgi MDH raisligiga da`vo qilmoqda
Las-vegaslik merganning miyasi o'rganildi
Messi tarixga kirdi
Miyani chiniqtiruvchi 5 ta jismoniy mashq
Bo‘ysunmaydigan sochlarni qanday uddalash mumkin?
Shavkat Mirziyoyev Sochiga jo‘nab ketdi
Turkmanistonda gaz, elektr va suvdan bepul foydalanish bekor qilinadi
FIFA prezidenti Infantino Maradona va Messini taqqoslab ko'rdi
Putin bir-biriga juda o‘xshash bo‘lgan gubernatorlarni tayinlashda davom etmoqda
Milliy xavfsizlik xizmati bir necha yirik valyutafurushlarni qo'lga oldi