У нас есть только
оригинальные песни

Samsung Galaxy Tab S3 ikki tomondan qayrilgan ekran bilan jihozlanadi

calendar 05.02.2017
2832

Кейинги ойнинг охирида Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказиладиган MWC 2017 кўргазмаси доирасида Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг навбатдаги флагман планшети Galaxy Tab S3 моделини намойиш қилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Sammobile нашри.

Нашрнинг қайд этишича, планшет ўрамида S Pen стилуси кўзда тутилиши мумкин. Бироқ қурилмада бунинг учун алоҳида слот мавжуд эмас. Ундан фақат қўшимча аксессуар сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Компания моделнинг Wi-Fi ва LTE версияларини чиқаришни режалаштирган.

Қурилмага 9,6 дюймли 2048х1536 пиксель аниқлигидаги экран, Snapdragon 820 процессори, 4 ГБ оператив хотира ўрнатилади. Модель биринчи бўлиб Жанубий Кореяда тақдим этилиши ва сотувга чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

Яндекс.Метрика