Samsung ixchamgina Galaxy S8 mini'ni sotuvga chiqaradi

Дисплей диагоналининг ихчам бўлгани яхши, деб ҳисоблайдиганлар ҳозир ҳам кўп. Айни кунда эса ихчам смартфонларнинг ҳаммаси ҳам бугунги илғор жиҳатларга эга эмас. Жанубий кореялик ахборот технологилари ишлаб чиқарувчиси бўлган Samsung флагманларининг mini-версияларини яратиш устида иш олиб бормоқда. Жумладан, яқин кунларда Galaxy S туркумининг сўнгги вакили бўлмиш флагманнинг "меросхўри" -- Samsung Galaxy S8 mini номи билан бозорга чиқарилади. Бу тўғрида Хитойнинг  IThome.com ресурси хабар тарқатган.

Янги гаджетнинг 5,3 дюймли экран панели томонлар нисбати 18:9 га тенг бўлади. Яъни ўлчамига кўра, уни 4,7 дюймли экранга эга оммабоп смартфонлар билан таққослаш мумкин. Асл Galaxy S8 каби кичик талқинда ҳам экран олд панел тўлиқ эгаллаб олади. Фақат экраннинг юқори қисмидаги ҳошияси оригинал Galaxy S8'ники каби ўта юпқа бўлмайди. Galaxy S8 miniкамроқ сиғимли батареяси билан ҳам фарқланади.

 

Яна бир фарқ -- "мини" талқинда 2017 йилнинг илғор Snapdragon 835 платформаси эмас, 2016 йилнинг флагман процессори бўлган Snapdragon 821 чипи ўрнатилади. Айтиш жоизки, оддий фойдаланувчи бу 2 процессорнинг ишлаш тезкорлигини у қадар фарқламайди ҳам.

Экспертларнинг фикрича, Samsung Galaxy S8 mini ҳам кўзнинг рангдор пардасини сканерлаш технологиясига эга бўлади. Унга 4 Гб тезкор ва  32 Гб доимий хотира ўрнатилади.

Кичик экранли илғор флагман яратиш фикри кўпчилик учун айни муддао. Айниқса, унда илғор камера тизими ўрнатилган бўлса.

Ҳозирча 5.3 дюймли Samsung Galaxy S8 Mini'нинг аниқ нарх-навоси маълум эмас. Оригинал S8 бугунги кунда АҚШ ва Европада, жаҳон смартфон бозорларида $800 доллардан сотилмоқда. Маркетологларнинг фикрича, смартфон бозорда бугунги ўрта нархли смартфонларга қарши туширилади ва $399 долларга баҳоланиши мумкин.


Комментарии (0) | Добавить: 04.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]