У нас есть только
оригинальные песни

Сардор Раҳимхон Бодомгулига видеоклип суратга олди

calendar 21.07.2015
1490

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек эстрадасининг ёркин вакили Сардор Раҳимхон яқиндагина радиотўлқинларимиз орқали тақдим этган "Бодомгулим” деб номланган таронасига видеоклип суратга олдирди. Аввал хабар берганимиздек, "Жамилахоним ёмонлар" таронасининг мантиқий давоми сифатида яратилган бу тарона учун истеъдодли клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан маслаҳатлашган ҳолда антиқа сюжетли видеоклип суратга олиниши режалаштирилган эди. Ваъдага мувофиқ суратга олинаётган бу видеоклип мюзикл комедия йўналишида бўлиб, 55 даража иссиқда икки кун мобайнида Ҳасти Имом маҳалласида тасвирга олинди. Бош ролни Муниса Ризаева ижро этди.



Эслатиб ўтамиз, мазкур композициянинг шеъри Аҳам Қаюм томонидан ёзилган, мусиқа ва аранжировкаси Учқун Шариповга тегишли. Тез кунда янги видеомаҳсулотдан сайтимиз орқали баҳраманд бўласиз. Ҳозирча эса бизни кузатишда давом этинг!



Яндекс.Метрика