У нас есть только
оригинальные песни

Сардор Раҳимхон концерти кунларини расман эълон қилди

calendar 11.03.2016
1611

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўнгги тақдим этаётган қўшиқларининг ҳар бири хит даражасига кўтарилаётган хонанда Сардор Раҳимхон жорий йилда ўтказиладиган концерти кунларини  инстаграмдаги расмий саҳифаси орқали расман эълон қилди. Хонанда май ойининг 9-10 кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Ҳар кунинг неъмат” деб номи остида  ижодининг 10 йиллик юбилей концерт дастурини тақдим этади. Икки кун мобайнида ўтказиладиган дастурда Сардор Раҳимхон кутилмаган совғаларини, дилга яқин ва янги  тароналарини армуғон этишни режалаштирган. Барчасига сиз ўзингиз концертга ташриф буюриб гувоҳи бўлишингиз мумкин. Бундай имкониятни қўлдан бой берманг.

Яндекс.Метрика