У нас есть только
оригинальные песни

Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги “Жанна моя” таронасига видеоклип суратга олинди

calendar 17.07.2015
1659

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, этрадамизнинг ёрқин юлдузи Сардор Рахимхон тинмай ижод қилиш билан банд. Бир неча кун олдин янги "Ҳабибим ҳолим ёмон” таронасига ишланган видеоклипини сайтимиз орқали мухлислар эътиборига тақдим этган эди. Хонанда ҳеч қанча вақт ўтмай навбатдаги янги видеоклипни суратга олиш ишларини ҳам бошлаб юборди. Бунёдбек Саидов билан куйланган "Жанна моя” деб номланган бу таронанинг сўзи ва мусиқаси Феруз Абдуллаевга, аранжировкаси Жасур Бадалбоевга тегишли. Дуэт тарона илк бор Хонанда Бунёдбек Саидовнинг яккахон концерт дастурида ижро этилганидаёқ олқишларга сазовор бўлган эди.


Икки ижодкорнинг ижодий фаолиятида янгилик бўла олган "Жанна моя” қўшиғига истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Трек жанрида тасвирга туширилган клипда ҳар иккала хонанда замонавий имиджда намоён бўлади. Эслатиб ўтамиз, қўшиқ ҳам замонавий йўналишда куйланган. Тез кунда Сардор Раҳимхон ва Бунёдбек Саидов ижросидаги "Жанна моя” таронасига ишланган видеомаҳсулотни кутиб қолинг.







Яндекс.Метрика