У нас есть только
оригинальные песни

Sardor Rahimxon 7 yillik tanaffusdan so'ng davlat tadbirida chiqish qildi

calendar 15.01.2017
1795

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 7 йил давом этган танаффусдан сўнг давлат тадбирида чиқиш қилди.

У 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган байрамда “Фаридам” қўшиғини ижро этди.

Тв ва радиоларда янги қўшиқлари мунтазам янграб турган, янги клиплари тез-тез намойиш этилганига қарамай, Сардор Раҳимхон давлат тадбирларида кўриниш бермаётган эди.

Бугун хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам дастуридаги чиқиши акс этган видеони жойлаштириб, “Аллоҳим ўзингга шукур! Раҳматли отажоним руҳлари шод бугун!”,деб ёзди ва хурсандчилигини мухлислари билан бирга баҳам кўрди. 

Яндекс.Метрика