У нас есть только
оригинальные песни

Саудия Арабистонининг биз билмаган сирли ҳаёти

calendar 11.04.2015
2991


Саудия Арабистони қарама-қаршиликлар давлати. Сиз бу давлат ҳақида кўп нарсаларни биламан деб ўйлайсиз. Аммо комили ишонч билан шуни айтишимиз мумкинки, сиз ҳали бу давлат ҳақида кўп нарсаларни билмайсиз. 

1. Жаллодлар етишмаслиги

Саудия Арабистонида ўлим жазоси жуда кўп қўлланилади. Бу ерда хиёнат ва Исломдан бош тортганлиги учун ҳам ўлимга ҳукм этишлари мумкин. Ҳукмлар кўпинча бошни танадан жудо қилиш йўли билан амалга оширилади. Лекин яқинда қиролликда бу усулни бошқасига алмаштиришни ўйлаб қолишди. Бунга асосий сабаб жаллодларнинг етишмаслиги бўлмоқда.

2. Ички кийимлар сотадиган дўконлар билан бўлаётган муаммо

Саудия Арабистонида аёлларнинг ишлаши тақиқлаб қўйилган. Шу сабаб бир неча ўн йиллардан буён ички кийим сотадиган дўконларда аёлларга эркаклар хизмат кўрсатиб келади. Бу эса ноқулайликлар туғдириши турган гап эди. Фаол аёллар бу тартибни ўзгартириш учун жуда кўп ҳаракат қилишди. 2012 йилда ички кийим сотиладиган дўконларда эркакларнинг ишлаши тақиқлаб қўйилди.

3. "Сеҳргарлар" полицияси

Саудия Арабистонида ҳар қандай сеҳру-жоду тақиқлаб қўйилган. Бу ерда жодугарларни ушлайдиган махсус полиция бўлинмси тузилган. Сеҳру-жоду ўрганмоқчи бўлганлар жуда осон панжара ортига тушишлари, ҳатто бошларидан айрилиб ҳам қолишлари ҳам мумкин.

4. Айбини сотиб олиш

Бу одатда "қон пули” деб номланади. Бунда жиноят содир этган одам жабрланган одамнинг оиласига хунини тўлаб бериши талаб этилади ва бу уни қамоқдан сақлаб қолиши мумкин. Бу услуб одам ўлдирганларга ҳам қўлланилади. Мисол учун, қасддан эркак одамни ўлдириш 106 минг долларга тушади. Аёлнинг қонини ювиш эса икки баравар арзон туради.

5. "Sidewalk" машғулоти

"Sidewalk Skiing" – бу машинани икки оёғини тепага кўтариб айланиш машғулотидир. Бу пайтда ҳайдовчи энг юқори нуқтага кўтарилади ва шу усулда машинани бошқаради. Бу кўнгилочар машғулот Саудия Арабистонида жуда оммабоп ҳисобланади.

6. АҚШ ҳарбийлари учун кийим

2001 йилдан бошлаб, Саудия Арабистонида жойлашган АҚШ ҳарбий қўшинларидаги аёллар учун бошдан оёқларигача ёпиб турадиган кийим жорий этилди. Улар ҳарбий база ташқарисига чиқишлари учун шу кийимда юришлари талаб қилинади. Бу маҳаллий аҳолининг асабига тегмаслик учун жорий этилган. Аслида Саудия Арабистонида мусулмон бўлмаганлардан бундай кийимларда юриш талаб этилмайди.

7. Сув муаммоси

Ер ости сув ҳавзаси жуда секин тўлмоқда. Бу кейинчалик умуман тўхтаб қолиши ҳам мумкин. Ҳозирги кунда Саудия Арабистони денгиз сувини бошқа давлатларга нисбатан анча кўп қайта ишлаб фойдаланмоқда.

8. Қироллик минораси

2018 йилда "дунёнинг энг баланд иморати” номи Қироллик минорасига (Kingdom Tower) берилади. Бу минора Саудия Арабистони денгиз қирғоғида барпо этилаётган янги шаҳарнинг марказида қурилади.

9. Аёлларнинг овоз бериш ҳуқуқи

Саудия Арабистони 2011 йилгача аёллар овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилган ягона давлат эди. Аммо шу йилнинг ўзида қирол Абдуллоҳ аёлларга маҳаллий сайловларда овоз бериш ҳуқуқини берди. Энди улар ўз номзодларини ҳам қўйишлари мумкин. Фақат уларга машина ҳайдаш мумкин бўлмаганлиги сабабли иш жойлари ўз уйларидан узоқда бўлмаган ерда жойлашган бўлиши шарт.

10. Ҳажга ажратилган ўрин

2012 йилда уч миллион мусулмон Саудия Арабистонига келиб ҳаж амалини бажаришди. Бу амал инсонни поклайдиган фарзлардан бири ҳисобланади. Тарқалган вирус туфайли эллик нафар одам ҳаётдан кўз юмди. Шунинг учун Саудия Арабистони ҳукумати мусулмонлардан ҳаж амалини ҳозирча бажармай туришни сўрашмоқда. Бундан олдин Саудия Арабистони давлатларга қанча одам ҳаж амалини бажаришга келиши мумкинлиги учун ўрин берар эди.


Яндекс.Метрика