Селин Дионнинг турмуш ўртоғи вафот этди

Кеча, 14 январь куни “Титаник” фильми учун “My heart will go on” –  “Юрагим уришда давом этар” саундтрекини куйлаган Канадалик машҳур хонанда Селин Дионнинг турмуш ўртоғи ва продюсери оламдан ўтди, дея хабар беради vesti.ru. Бу ҳақда Дион ўзининг facebook.com’даги саҳифасида ҳам ёзган.

Ўтган йилда берган концертида Селин Дион турмуш ўртоғи билан биргаликда сўнгги Рождествони кутиб олишга тайёргарлик кўраётганини тан олган.

Эслатиб ўтамиз, Селин Дион 2000 йилдан 2002 йилгача ижодий танаффусда бўлган. У турмуш ўртоғи Рене Анжелилга томоқ саратони ташҳиси қўйилганидан сўнг парвариш қилиш учун таътилга чиққанди. 2013 йилнинг декабрь ойида у хавфли ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.

Селин Дион бир неча бор ўзи ва турмуш ўртоғи Рене Анжелилнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб қўшиқчилик фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриши ҳақида эълон қилганди. Ўшанда Селин Дионнинг ўзи ҳам томоқ мушакларининг шамоллашига олиб келувчи касалликка чалингани борасида оммавий ахборот воситалари орқали хабар берганди. Рене Анжелил ва Селин Дионнинг уч нафар –  Рене-Чарльз ҳамда Эдди ва Нельсон исмли эгизак фарзандлари бор. 


Комментарии (0) | Добавить: 15.01.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]