У нас есть только
оригинальные песни

Сенсация! “Реал” Испания кубогидан четда қолиб кетди

calendar 26.01.2018
1108

Бугун, 25 январь куни Мадрид шаҳрида Испания кубогининг 1/4 финал жавоб учрашувида “Реал” ва “Леганес” клублари тўқнашишди.
 
Илк ўйинда зафар қучган (1:0) “Сантьяго Бернабеу” соҳиблари жавоб баҳсида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди ва мусобақадаги юришларини сенсацион тарзда якунлашди.
 
Учрашувнинг 31-дақиқасида Хавьер Эрасо узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
 
Иккинчи бўлимнинг бошланишида Карим Бензема ҳисобни тенглаштирди, аммо 55-дақиқада меҳмонлар вакили Габриэль ғалаба тўпини киритиб, жамоасини ярим финалга олиб чиқди.
 
Маълумот учун, “қироллик клуби” тўрт мавсумдан бери Испания Қирол кубоги ярим финалига чиқа олмаяпти.
 
Испания кубоги. 1/4 финал. Жавоб учрашуви.
 
Реал Мадрид” – Леганес 1:2.
 
Голлар: Бензема (47), 31 Эрасо (31), Пирес (55).
 
“Реал Мадрид”: Касилья, Начо, Тео, Хакими (Карвахаль, 68), Рамос, Иско(Майораль,77), Льоренте (Модрич, 69), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.
 
Леганес”:Шампань, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 58), Брашанац, Пирес, Эрасо, Эль-Жар (Наранхо, 80), Амрабат (Рауль Гарсия, 70), Бовю.
 
Огоҳлантириш:  Тито (27), Шампань (75), Рамос (80).
 
Дастлабки ўйин: 1:0.
 
Маълумот учун, бугун “Реал” клубининг асосий рақиби “Барселона” ҳам “Эспаньол”ни қабул қилади. Мазкур баҳснинг биринчисида меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Демак, бугун “Барселона” ҳам Испания кубогидаги юришини якунлашга яқин.

Яндекс.Метрика