У нас есть только
оригинальные песни

Сергей Лазарев 2,5 ёшли ўғлини жамоатчиликдан яшириб келгани маълум бўлди

calendar 27.12.2016
1548

Бир неча кун илгари машҳур россиялик хонанда ва “Евровидение-2016” танловининг иштирокчиси бўлган Сергей Лазерев икки ярим йилдан бери  бахтли ота эканлиги, унинг Никита исмли ўғли борлиги маълум бўлди. Сергейнинг ўзи ҳам мазкур фактни тасдиқлаб, шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор қилишни истамаслигини билдирди.

1. Сергей Лазаревни ўғли ва унинг онаси ҳамроҳлигида Москвадаги черковлардан бирига кириб кетаётганини журналистлар кўриб қолди.

2. Черковдан чиққан Сергей болакай билан бироз ўйнади, кейин уни машинага ўтқазди.

3. Хонанда икки ярим йилдан бери бахтли оталардан бири эканлиги, Никита исмли ўғли 2014 йилда туғилганлиги маълум бўлди. 

4. Аммо шу пайтгача, Сергейнинг уйланганлиги, унга фарзанд ҳадя этиши мумкин бўлган аёл ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлмаган.

5. Бундай гапларга нисбатан Сергей: “Бу менинг шахсий ҳаётим, уни оммага ошкор этишни хоҳламайман”, деб жавоб берди.

6. Фарзанди борлигини яширишни у онгли равишда амалга оширганини, машҳур инсонларнинг атрофида турли гап-сўзларнинг тарқалаши бола онгига ёмон таъсир қилиши мумкинлигини билдирди.

7. Сергей Лазеревнинг аксарият мухлислари унинг шахсий ҳаётини матбуотга ошкор этмаслигини қўллаб-қувватлади.

8. Боланинг онаси кимлиги сирлигича қолмоқда.

9. Кўпчилик Сергейнинг фарзандини суррогат она дунёга келтирганлиги туфайли у Никитанинг мавжудлигини оммадан яширган, деган тахминни илгари сурди.

Яндекс.Метрика