Sergey Lazarev faoliyatini to'xtatadimi?

Россиялик хонанда ва актёр Сергей Лазарев 2019 йилда ўз карьерасини тугатиши ҳақилаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
 
31 ёшли хонанда Instagram саҳифасида санъатни бутунлай тарк этиши ёлғон эканини тушунтирди ва бу хабарни тарқатаётган ОАВ шов-шувли хабарлари билан одамларни кўпроқ жалб этиш учун ўйлаб топганларини таъкидлади.
 
Шунингдек, Сергей Лазарев фаолиятини бир неча ойгагина тўхтатиб туришини маълум қилди. Бунга сабаб эса у бир неча ой “Фигаронинг уйланиши” ва “Истеъдодлилар ва ўликлар” спектаклининг тайёргарлик ишлари билан банд бўлади.
 
Ҳа, айтмоқчи, Сергей мазкур спектаклларда бош ролни ижро этади, бу эса унинг мухлислари учун кутилмаган янгилик. Бироқ, ачинарлиси, хонанда ва актёр шу вақт оралиғида ҳеч қандай тадбир ва концертларда иштирок этмайди.


Комментарии (0) | Добавить: 12.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]