«СЕВАДИ ЁРИМ» — КОНСЕРТГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

«СЕВАДИ ЁРИМ» — КОНСЕРТГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

Кўпчилик муҳлислар қалбидан алоҳида жой эгаллаган Зиёда қатор янгиликларни тақдим этиш арафасида. Жумладан жорий йилнинг куз фаслида Истиқлол санъат саройида бўлиб ўтадиган яккахон консертининг кунлари аниқ бўлди. «Севади ёрим» деб номланган ушбу консерт дастури 31-октябр, 1-2 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, Зиёданинг бу йилги консертни ҳар йилгидан фарқ қилади. Консерт дастури ҳақиқий шоуга айланади. Унда ҳар бир чиқиш учун алоҳида рақс саҳналари ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, муҳлислар учун кутилмаган совғалар, саҳна кўринишлари, янги тароналар дастаси режалаштирилган.


Комментарии (0) | Добавить: 18.08.2014
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]