У нас есть только
оригинальные песни

Севара Назархон клиник ўлимидан сўнг ҳаётида юз берган ўзгариш ҳақида айтиб берди

calendar 28.12.2016
1758

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон MY5 телеканалида журналист Бахтиёр Тўрахоновнинг “19:09” кўрсатуви меҳмони бўлди. 

Севара Назархон иккита туғилган куни, яъни 23 ва 31 декабрь эканлиги ҳақида сўзлаб берди.

Унинг ҳикоя қилишича, хонанда 23 декабрь куни дунёга келган ва унинг туғилиши клиник ўлим билан кузатилган, бироз вақтдан сўнг ҳаётга қайтган Севаранинг ҳаётида ўзгариш юз берди. Аввалига ҳаётидаги бу мудҳиш ҳодиса сабабли унга Умида дея исм қўйган отаси, барча кўргуликлар ортда қолгач “қизим севимли бўлсин” дея уни Севара деб атаган. 

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларда унинг исми Умида Назархонова бўлган, шу сабабли мактабда уни айнан Умида деб билишган ва бу Севарага ёқмаган. Паспорт олаётганда у исмини Севара дея қайд этган. 

Севара Назархон журналист билан сухбат чоғида Фарғона водийсини, бувисининг ҳовлисини доим соғиниб яшашини айтиб ўтган.

Яндекс.Метрика