У нас есть только
оригинальные песни

Shahzoda Matjonova to'yi haqida xabar berdi

calendar 22.11.2016
2586


 

Актриса Шаҳзода Матчонова журналист Бахтиёр Тўрахонов билан “19:09” кўрсатувида сухбатда бўлди. Сухбат давомида Шаҳзода бўлажак тўйи, турмуш йўлини боғлаш учун танлаган инсони ҳамда бахт кўйлаги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.   

“Турмуш қуриш қарорига кеча ёки бугун келганим йўқ. Мен бу ҳақда анча вақт ўйладим ва ўзимни бунга тайёр ҳис қилганимдагина ушбу жиддий қарорни қабул қилдим. Турмуш ўртоғимни фақатгина оила аъзоларим ва яқинларим танийди. Унинг шоу-бизнесга, менинг ишимга алоқадор жойи йўқ, у санъатнинг бошқа тури билан шуғулланувчи оддий инсон. Танлаган либосимга келсак, авваллари бу ҳақда ўйлаганимда, минимализмни, яъни кўйлагимнинг бежирим бўлишини истаган эдим, танловга келганда эса акси бўлди. Мен ўз дидимга мос бўлмаган либосда танловимни тўхтатдим. Яъни ҳашамдор либосни танладим, у тошлар ва бошқа безаклар билан безатилган. Аслида гап кўйлакда ҳам эмас, асосийси инсоннинг юзида бахт бўлсин! Ҳар қандай келин бахт оқшомида гўзал бўлади”, дейди Шаҳзода.

Шаҳзода Матчонованинг висол оқшоми 2016 йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизнинг муҳташам ресторанларидан бирида бўлиб ўтади.

Дарвоқе, тез кунда Шаҳзода Матчонова иштирокидаги Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” фильми премьераси бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.

Яндекс.Метрика