loading...

 

Shahzoda o'zbek xonandalari ichida Instagram’da 1 million kuzatuvchisi bor yagona yulduz bo'ldi

Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ичида деярли барчанинг Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўз саҳифалари бор.

Ушбу саҳифалар орқали уларнинг ҳаёти ва ижодида рўй бераётган янгиликлар, ўзгаришлар, тақдимотлар ҳақида билиб олиш имкониятига эгамиз.

Одатда, машҳурлар ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига бирор суратни жойлаштириб, сурат остига изоҳ қолдиришади. Бу улар ижодини кузатиб бораётган мухлислар учун жуда қизиқ.

Айни вақтда Instagram’да хонанда Шаҳзода жуда машҳур. Куни кеча унинг саҳифаси кузатиб бораётганлар сони 1 миллиондан ортди. Таъбир жоиз бўлса, Шаҳзода дунё миқиёсида энг ижтимоий тармоқларда энг кўп кузатувчига эга бўлган биринчи ўзбек хонандаси бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун эътиборингизга ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида минглаб муҳлисларга эга бўлган ва Instagram’да кузатувчилари ортиб бораётган хонандалар топ-10талиги ҳавола этамиз.

1. Шаҳзода (Зилола Мусаева). Кузатувчилари сони 1 миллиондан ортган. Саҳифа очилганидан буён хонанда 3 427 та сурат жойлаштирган.

Шаҳзоданинг кузатувчилари сони тобора ортиб бораётгани бежиз эмас. Хонандани нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда, хусусан, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия каби давлатларда ҳам севиб тинглашади.

Шаҳзода Instagram’га кўпроқ дўстлар даврасидаги, иш жараёнидаги ва фарзандлари билан тушган суратларини жойлаштиради.

2. Асал Шодиева. Шу йил турмуш қурган актриса Асал Шодиева ўзбек шоу-бизнесида инстаграмидаги кузатувчилар сони билан энг илғорлардан. Актриса жойлаштирган суратлар айни дамда 145 тани ташкил этяпти. Боиси, у кўп суратларини ўчириб юборган. Уни кузатиб бораёттганлар сони эса 738 минг кишидан ошган.

3. Райҳон Ғаниева. Хонанданинг Instagram’даги саҳифасини 714 минг киши кузатиб бормоқда. Саҳифа очилганидан буён хонанда 2438 та сурат жойлаштирган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон шу йилнинг 20-24 февраль кунлари хонанда “Истиқлол” санъат саройида навбатдаги концерт дастурини тақдим этади. Унинг Instagram’даги саҳифасини кузатувчилар кун сайин ортиб бормоқда. Бунга Райҳон Ғаниеванинг яқинда турмуш қургани ҳам сабаб бўлса керак. Бошловчи Фарҳод Алимов билан турмуш қурган хонанданинг ижоди, айниқса, шахсий ҳаётидаги ўзгаришларни ҳеч бўлмаса, суратлар орқали кузатиш истагидагидаги муҳлислар талайгина.

4. Зарина Низомиддинова. Актрисалар орасида Зарина Низомиддинованинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларининг сони билан Асалдан кейинги ўринда турибди. Унинг кузатувчилари сони 642 кишини ташкил этмоқда. Актриса шу бугунгача жами 342 та суратини оммага улашган.

5. Лола Йўлдошева. Мафтункор Лоланинг Instagram’даги кузатувчилари сони 648 минг кишини ташкил этади. Саҳифа очилганидан буён хонанда 1940 та сурат жойлаштирган.

Айтиш лозимки, бошқа хонандалардан фарқли равишда Лола кўпроқ моделлар каби ўз либосларини намойиш қилишни яхши кўради. Шунингдек, фарзандлари, қўшиқларига клип суратга олиш жараёнлари, дўстлари даврасидаги суратларни илова қилади.

6. Муниса Ризаева. Instagram’да Муниса Ризаеванинг 613 минг нафар кузатувчиси бор. Саҳифа очилганидан буён хонанда у 3602 та сурат жойлаштирган.

Бу хонанда ҳам ҳудди Лола каби Instagram’га турли либослардаги образларини жойалаштиришни яхши кўради. Муниса Ризаеванинг овозидан ташқари қувноқлиги ҳам одамларни ўзига жавоб қилади.

7 Шаҳзода Муҳаммедова. Доим эътибор марказида бўлишни хуш кўрувчи Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони кун сайин ортиб бормоқда. Шаҳзода бир кунда 10 тагача сурат жойлаштириши, маъзан “йўқлик”ка маҳкум бўлиши мумкин. У шахсий саҳифасига 5624 та сурат жойлаштирган. Бугун уни кузатаётганлар сони эса 608 минг кишини ташкил этмоқда.

8. Нилуфар Усмонова. Юлдуз Усмонованинг ягона фарзанди Нилуфар Усмонованинг Instagram’даги саҳифасида 573 минг нафар кузатувчиси бор. Хонанда саҳифа очилганидан буён 3443 та сурат жойлаштирган.

Нилуфар Усмонова ҳам асосан иш жараёни, тадбирларга бўлган ташрифлар ва фарзандлари билан тушган суратларини жойлаштиради.

9. Манзура Йўлдошева. Манзуранинг Instagram’даги саҳифасида 541 минг нафар кузатувчи бор. Хонанда саҳифа очилганидан буён 2400 та сурат жойлаштирган.

Хонанда шу кунларда “Тингла фарёдим” номли қўшиғига клип суратга олдирмоқда. Унинг Instagram’га жойлаштирган энг сўнгги суратлари шу ҳақда “хабар” бермоқда. Манзура ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кўпроқ иш жараёни, тадбирлардаги иштироки акс этган суратларни жойлаштиради.

10. Шаҳзода Матчонова. Куни кеча турмуш қурган актриса Шаҳзода Матчонованинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони 520 минг кишига етган. Шу кунгача 1084 та сурат жойлаштирган Матчонова негадир тўйидаги суратларни шахсий саҳифасида эълон қилмади.


Комментарии (3) | Добавить: 09.12.2016

3. SamarMitan (10.12.2016 10:42)
Shahzoda maftunkor va sehrli ovoz sohibasi!I LOVE SHAHZODA!
2. movluda (09.12.2016 23:41)
SHAHZODA de u chunki.
1. Расул_ЖР (09.12.2016 23:35)
1 mln daxshatku
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...

«Новости»

Google sobiq vitse-prezidenti salomatligi bilan bog‘liq muammolar tufayli Xiaomi’ni tark etadi
Naqd va naqdsiz hisob-kitoblar o'rtasidagi farqlar bartaraf etiladi
Qotil enaga Boboqulova majburiy davolanishga jo'natildi
Obama so'nggi ish kunida Falastinga yashirincha 227 million dollar o'tkazdi
Bangkokda Xitoy taqvimiga ko'ra Yangi yilni nishonlash bekor qilindi
Samsung kompaniyasi Galaxy Note 7 alangalanishi sabablarini rasman ma’lum qildi
Gay Richi tomonidan suratga olingan “Qirol Arturning qilichi” filmi tizeri chiqdi (video)
Chempionlar ligasining so‘nggi 25 yili davomida Madridning “Real” klubi “Barselona”dan ko‘proq ochko to‘plagan
Qo'shiq Matni: Benom guruhi - Ortinga Qara
Aktrisa Saida Saidbekova turmushga chiqyapti
Madonna Donald Trampni haqorat qilib qo'shiq kuyladi
O'zbekistonda uchta yangi xususiy telekanal ochiladi
Yangi iPhone o'z egasini yuzidan taniydigan bo'ladi
GM Uzbekistan avtomobillarni onlayn sotish tizimini yaratadi
Shavkat Mirziyoyev Vengriyaga hamdardlik bildirdi
Finlyandiya Tramp va Putin ishtirok etadigan Arktika kengashi sammitini o‘tkazishga tayyor
Fotogalereya: Mercedes Gelandewagen’ning kutilmagan ko‘rinishlari
Siz hammadan aqllimisiz?
Amerikalik erkak Chevrolet Bolt elektrokari “jonlangani” haqida xabar qildi
O'zbekistonda 40 mingga yaqin mahbusga amnistiya akti qo'llanildi
Obamaning oddiy fuqaro sifatidagi birinchi kuni qanday o'tdi?
Fransuzcha nonushta — shokoladli kruassan
O‘zbekistondagi qurilish tashkilotlari tashqi bozorga chiqariladi
Shavkat Mirziyoyev: “Hudud rahbari, prokurori, soliqchisi - hammasi o'zini o'ylaydi, xalqni hech kim o'ylamaydi”