У нас есть только
оригинальные песни

Shahzoda va Jasur G'oipovdan tez kunda yangi videoklip

calendar 14.11.2014
3530
 

 Эстрадамизнинг энг кўзга кўринган ҳонандалари бўлмиш мафтуркор ва бетакрор Шаҳзода ҳамда ёшларнинг севимли ҳонандасига айланиб улгурган Жасур Ғойиповларнинг бирга яратган ''Super ledy (Bari gal)'' дуэт таронаси учун видеоклип суратга олинмоқда. Бугунги кунда дуэт ижро этаётган ҳонандалар бисёр, бироқ бу дуэтнинг бошқаларидан фарқи шундаки, уни айни вақтда энг самарали ижод қилаётган, йўналишлари бир бириникига ўҳшамайдиган икки ижодкор ижро этишган. Шаҳзода ва Жасур Ғойипов яратган дуэт замонавий мусиқий йуналишда яратилган бўлиб, уларнинг иккиси ҳам мазкур дуэтни  жуда чиройли тарзда ижро этишган.


Жамшид Ҳожиниёзов:

 - Бугун Шаҳзода ва Жасур Ғойиповнинг ''Super ledy (Bari gal)''  дуэти учун суратга олинаётган видеоклипи трек йўналишида бўлиб, унда компьютер графикасидан кенг фойдаланилади ва насиб қилса декабрь ойининг биринчи ярмида тақдим этилади. Шаҳзода ва Жасур Ғойипов менинг назаримда бугунги кунда ўзбек шоу-бизнесидаги энг ёрқин юлдуз ижодкорлардир. Уларнинг ютуқлари ҳақида айтадиган бўлсам, Шаҳзода нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатлар ва чет эл катта саҳналарида ўз санъатини намойиш этаётган саноқли ўзбек ҳонандаларидан бири. Жасур Ғойипов ҳақида турли фикрлар бўлди, ўн ой ичида жуда кўп қўшиқлар яратди, сонига эмас, саноғига эътибор бериш керак, деганлар ҳам бўлди. Лекин, ишонч билан айтаманки, унинг ҳар бир қўшиғи профессионал тарзда яратилган. Видеоклиплари ҳам сифатли даражада бўлгани учун ҳам Европа телеканаллари бадиий кенгашидан ўтди. Бир сирни ошкор қилмокчиман, Американинг машҳур ''Island Def Jam Music Group'' компанияси билан шартнома тузилди. Келгуси йил бошидан Жасур Ғойиповнинг инглиз ва ўзбек тилида ижро этган қўшиқлари ва видеоклиплари Америка ҳамда Европа давлатлари радио-телеканалларида ҳам намойиш этила бошлайди.



Яндекс.Метрика