У нас есть только
оригинальные песни

Sharof Muqimov aktrisa Setora Alimjonovaga uylandi?

calendar 30.03.2017
5529

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда хонанда Шароф Муқимов ҳамда актриса Сетора Алимжонованинг келин-куёв образидаги суратлари тарқалмоқда. Айни шу суратлар кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда.


 
Хабарингиз бор, бир неча ой аввал хонандалар Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг оиласига дарз кетгани, иккиси ҳам оилавий муносабатларда муаммоларга дуч келиб, ажрашганлари ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди. 
 
Улар ўртасидаги совуқлашган муносабат ижтимоий тармоқлар орқали бир-бирига аталган номалар орқали ошкор бўлганди.
 
Бироқ, Шароф Муқимов тарқалган гап-сўзлардан кейин ҳам сайтимиз орқали уларнинг оилавий масалаларига ҳеч ким аралашмаслигини сўраганди.
 
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган тўй суратлари клип ёки кино суратга олиш жараёнида туширилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо ҳозирча унда иштирок этган машҳурлар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига тўй суратларини жойлаштириб, сир бой бермаган ҳолда икки ёшни табрикламоқдалар.
 
Ҳа айтганча, айни эҳтимол бу суратлар 1 апрель учун ҳазил тариқасида тайёрланаётган видеолавҳа бўлиши ҳам мумкин.
 
Биз айни воқеага тез орада ойдинлик киритамиз.

Яндекс.Метрика