Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида кеча, 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни халқимизнинг улуғ йўлбошчиси, буюк арбоб, одил сиёсатчи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 78 ёшида хасталик сабаб оламдан кўз юмди. Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди.

Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифини Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиш билан бошлади. 

Шундан сўнг Оқдарё туманида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги ишлари билан танишди, фермерлар билан деҳқончиликда самарадорликни ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш баробарида уларни қайта ишлашни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 октябрда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг аҳамияти ҳақида тўхталди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Самарқанд шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган, шаҳар аҳолисининг уй-жой муаммоларини ҳал этиш имконини берадиган замонавий кўп қаватли уйлар лойиҳаси билан танишди. Ушбу янги уй-жой мажмуаларида аҳолининг ҳар томонлама қулай яшаши учун зарур ижтимоий инфратузилма ҳам яратилади. 

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри транспорт тизимини янада яхшилаш, замонавий трамвай линияларини барпо этиш лозимлигига эътибор қаратди. Бунинг учун барча имкониятлар мавжудлиги, трамвайнинг экологик тоза транспорт воситаси сифатида атроф-муҳитга таъсири камлигини қайд этаркан, бу лойиҳани сифатли бажариш, 2017 йилнинг Наврўз байрамигача якунлаш зарурлигини таъкидлади. 

Хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда яратилаётган замонавий технологиялар асосида муқобил манбалардан электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича ноёб объект лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди. Мазкур станциянинг ишга туширилиши Самарқанд вилояти ва мамлакатимиз энергия тизимининг Жануби-ғарбий қисми истеъмолчиларини электр энергияси билан муқим таъминлаш имконини беради. Қуёш фотоэлектр станцияси йилига 158,3 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Ушбу мажмуа қурилишида маҳаллий маҳсулотлардан кенгроқ фойдаланиш, бундай станцияларни юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бунёд этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. 

Шавкат Мирзиёев шу куни Ургут туманида ташкил қилинган саноат зонасини ҳам бориб кўрди. Майдони қарийб 42 гектар бўлган бу ҳудудда 40 саноат корхонаси, жумладан, 19 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда 1 минг 200 га яқин киши меҳнат қилмоқда. Ўтган йили саноат зонасида қиймати 157,5 миллиард сўмлик 20 турдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан ошди. Хусусан, бу ерда маҳаллий хомашёдан гилам ва гилам маҳсулотлари, синтетик тола, электр духовкалар, газ плиталари, бир марта ишлатиладиган пластик идишлар, полимер елим ва бошқа маҳсулотлар тайёрланмоқда. 

2017 йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича яна 78 лойиҳани амалга ошириш ва 3 минг 400 иш ўрни ташкил этиш режалаштирилаётгани таъкидланди. 

Туман ерларидан унумли фойдаланиш, хусусан, адирли ерларга ёнғоқ, бодом, ток, унаби каби экинлар экиш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ургут туманининг ресурс базасидан самарали фойдаланиш, саноат ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш, инвестиция ва илғор технологияларни жалб этиш мақсадида Ургут эркин индустриал зонаси ташкил этилишини алоҳида қайд этди. 

Ургут тумани ҳокимлигида Самарқанд вилояти фаоллари билан бўлган учрашув аввалида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олиниб, ҳурмат бажо келтирилди. 

Йиғилишда Ургут тумани мисолида вилоятни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг комплекс дастури кўриб чиқилди. 

Вилоятнинг шаҳар ва туманлари марказларида янги уй-жойлар барпо этиш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, хусусан, ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш асосида аҳолининг турмуш шароитларини янада юксалтиришга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 

Шавкат Мирзиёев ҳукумат порталида очилган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатлардан мисоллар келтирар экан, вилоят мутасаддиларига ушбу масалаларни вақтида кўриб чиқиш ва ҳал қилиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Ҳар бир мурожаат Бош вазирнинг назоратида бўлишини алоҳида таъкидлади. 

Йиғилишда вилоят ва туман бюджетларининг молиявий-иқтисодий салоҳиятини ошириш бўйича долзарб вазифалар, экспорт прогнозларини бажариш, йиғим-терим ишлари, кузги экинларни экиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нарх барқарорлигини таъминлаш, уй-жойлар ва ижтимоий объектларнинг кузги-қишки мавсумга тайёрлиги, тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш, вилоят иқтисодиётининг барча соҳалари узлуксиз ишлаши масалалари муҳокама этилди. 


Комментарии (0) | Добавить: 06.10.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
Поиск MP3 и Клипы

«Новости»

Mana bu tish pastalarini aslo ishlatmang!
O‘zbek kurashini nechta mamlakatda bilishadi?
Shahram G‘iyosov prof boksdagi 2-jangida ham g‘alaba qozondi, Murodjon Ahmadaliyev esa raqibini nokautga uchratdi
Alisher Usmonovning jiyani Ganya milliy liboslarda fotosessiya uyushtirdi
Shimoliy Koreyada qatl qilishga sababchi bo‘luvchi to‘rtta bema’ni holat
Xorazm viloyati hokimi vazifasini bajaruvchi tayinlandi
“Zuvola” asl qo‘shiqlar milliy tanlovining dastlabki g‘oliblari taqdirlandi
O‘zbekiston ikki oyda Qozog‘istondan salkam 0,5 mln tonna bug‘doy sotib oldi
«Samsung» birdaginga ikkita egiluvchan ekranli smartfon ishlab chiqaradi
O‘zbekistonda ta’limga davlat budjetidan katta mablag‘ ajratilmoqda. Unda nega ta’lim sifati past, sohada muammolar ko‘p?
Dollarning qiziqarli tarixi
Rossiyada Putinning reytingi tushib ketdi
Xitoylik harbiylarga ishga ovqat olib kelish va onlayn translyatsiya taqiqlanadi
KXDR yadro qurolini boshqa davlatlarga bermaslikka va`da qildi
GM Uzbekistan avtomobil yetkazib berishni tezlashtirishni va’da qilayotganlarga ishonmaslikka chaqirdi
O‘zbekistonda avtomobil raqamlari xalqaro raqamlarga almashtiriladi, barcha qog‘oz hujjatlar esa bekor qilinadi
ukumat uchun alohida mobil aloqa tizimi yaratiladi
iPhone X smartfoni Android’da ishlovchi barcha telefonlardan uch marta ko'proq daromad keltirdi
Nokia X’ning taqdimot sanasi ma’lum bo‘ldi
Foto: Samolyotlarning “yotoqxonalari”
Toshkentda ma’muriy binolar atrofidagi panjaralar olib tashlanmoqda
AQShlik bloger halokatga uchrayotgan samolyotda to‘g‘ridan to‘g‘ri translyatsiya uyushtirdi
«Telegram bloklanganidan keyin ham g'alaba qozondi»
Kelajak oziq-ovqati: 10 yildan keyin dunyo ahli nima tanovul qiladi
Манзура билан очиқ видеоинтервью: унга Тамиладан ҳам баттар муносабатда бўлишяптими?
Президент фармони: Янги давлат мукофоти таъсис этилди
Qirg‘izistonlik o‘ymakor usta Qur’oni karimning 20 oyatini yog‘ochga o‘yib yozdi
AQSh Xitoyga qarshi yangi savdo cheklovlarini tayyorlamoqda
Yuridik ma`lumotga ega bo'lmay qayta tayyorlashdan o'tib yuridik xizmatda ishlash mumkin bo'ladi
Toshkentda 1-maydan sovuq suv narxi oshadi