У нас есть только
оригинальные песни

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларнинг бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

calendar 30.09.2016
1159

1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим-тарбия тизимидаги 
кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги фидойилиги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилсин: 
 
Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси

Мамашарипова Дилором Мухаммадиевна - Оқдарё туманидаги 45-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Фозилова Раъно Тўлагановна - Чиноз туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими

Бозоров Абдуқаюм Каримович - Балиқчи туманидаги 12-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Генжемуратова Гулсара Оралбаевна - Қораўзак туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

Алимов Абдихамид Каримович - Деҳқонобод туманидаги 89-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Ахадов Комилжон Яхияевич - Дўстлик туманидаги 18-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

Жураева Рахима Бустановна - Мингбулоқ туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Қулмаматова Гулжаҳон Абдурахмоновна - Музработ туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Мирзаева Назира Усмановна - Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

Сайидова Насиба Саидуллоевна - Қизилтепа енгил саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Навоий вилояти 


Тошпулатова Матлюба Абдуганиевна - Боёвут туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 

Хажиев Кувандик Садуллаевич - Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Халимова Нурзода Олимовна - Вобкент қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти 
 
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»

Шамирзаев Абдували Ташпулатович - Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи 

Юртимизда таълим тизимини ривожлантириш, ўқув жараёнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш, чуқур билим ва касб-ҳунарга эга малакали кадрларни тайёрлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги катта хизматлари учун қуйидагилар мукофотлансин: 
 
“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Ержанова Багдагул Аралбаевна - Мўйноқ туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси 

Қурбонов Абдулхафиз Юсупович - Шаҳрихон автомобиль йўллари қурилиши касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Назарова Фатима Шариповна - Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 2-академик лицейнинг биология фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 
 
Меҳнат шуҳрати ордени билан

Абдурахманова Озода Дехканбоевна - Қуйи Чирчиқ туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Балтаев Юсупбай Сапарбаевич - Гурлан туманидаги 40-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Бекмирзаева Дилбар Каршибоевна - Жиззах тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Жиззах вилояти 
Бозаров Абдихаким Эргашевич - Навбаҳор туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти 

Қиличова Дилором Хайдаровна - Жондор туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Мамаджанова Одина Ахмаджоновна - Избоскан туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Нурмухамедова Барно Рашидовна - Шайхонтоҳур туманидаги 132-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Отарбаев Азатбай Узакбаевич - Нукус маданият ва санъат коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 
Парпиев Қодирали Махсудалиевич - Тўрақўрғон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Турапов Бахриддин Ражапович - Яккабоғ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Урунов Ортиқ Умматович - Булунғур маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Хидирова Зулхумор Абдирашидовна - Қумқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, Сурхондарё вилояти 

Хожикулова Мохирахон Усмоновна - Данғара туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

Шерматов Саид Назарович - Ховос транспорт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 
 
II даражали Соғлом авлод учун” ордени билан

Абдумаликов Бахром Абдуганиевич - Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича бош мураббийи, Тошкент шаҳри 

Тошхонова Гўзалхон Вохобовна - Учкўприк туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

Турсунпулатов Аброр Набиевич - Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи 
 
Дўстлик ордени билан

Бозорова Нодира Тоғоевна - Кармана туманидаги 13-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти 

Боқиев Асқарали Шоматович - Касби қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Боратова Нигорахон Ахматжановна - Фарғона шаҳридаги 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Фарғона вилояти 

Жўраева Раъно Ўриновна - Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицейнинг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Ибрагимова Гулбахор Каюмовна - Андижон шаҳридаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Капитанов Юрий Петрович - Бекобод саноат касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Тошкент вилояти 

Қурбонова Матлуба Хурсанмуродовна - Тайлоқ туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Кучкарова Мухаббат Ишмуратовна - Жиззах шаҳридаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

Маматова Матлуба Сотиболдиевна - Чортоқ туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Наметуллаева Нигархан Генжебаевна - Кегейли туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Уринбоева Лолахон Болибековна - Сардоба туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 

Халияров Панжи Азамович - Жарқўрғон саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Ходжаев Равшан Илханович - Бухоро олимпия захиралари коллежининг бокс бўйича мураббийи, Бухоро вилояти 

Худайберганов Жамшид Исмаилович - Хоразм вилоятидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийи 
 
Шуҳрат медали билан

Абдугафурова Хафизахон Юсуповна - Косонсой озиқ-овқат саноати ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Абдуллаев Зохид Шермаматович - Самарқанд ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Абдуразакова Мехриниса Раимбердиевна - Ангрен педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Абдурозаков Садик Муратович - Шаҳрисабз туманидаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўзбек халқ чолғулари синфи ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Аимуратова Гулбахар Оринбаевна - 2-Нукус тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Амридинова Мавлюда Шавкатовна - Самарқанд шаҳридаги 9-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Самарқанд вилояти 

Ахмаджанова Умидахон Мўминовна - Қўрғонтепа туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Бабаджанова Дилбар Рузметовна - Хива енгил саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Байқулова Манзура Жонзоқовна - Мирзаобод туманидаги 3-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Сирдарё вилояти 

Ганиев Абдувохид Абдувалиевич - Тошкент хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Тошкент шаҳри 

Данакулова Фарида Эшимовна - Жомбой туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Дусмуратова Лола Кувановна - Термиз шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Жиянов Хасанбой Эгамкулович - Бекобод шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Жолмурзаева Тазагул Жумахмедовна - Тахтакўпир туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Жонзоқова Сайёра Анваровна - Янгиер педагогика коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сирдарё вилояти 

Зарипова Саодат Сунатовна - Каттақўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти 

Иброхимов Фарход Хасанович - Янгиариқ туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Касимова Галия Вализяновна - Мирзо Улуғбек туманидаги 2-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Кенжаев Меликузи Нумонович - Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

Қиличев Тўлкин Махмурович - Чирчиқ олимпия захиралари коллежининг бокс бўйича бош мураббийи, Тошкент вилояти 

Қурбонов Юнус Жураевич - Қарши туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Лутфуллаев Хайрулла Ширинхонович - Жиззах транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

Мендибаев Бахрам Рустамович - Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича мураббийи, Тошкент шаҳри 

Мирзаева Азиза Саибжановна - Хўжаобод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Мирзаева Гулбаҳор Хамдамовна - Қарши шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Қашқадарё вилояти 

Мурадова Нодира Баходировна - Наманган саноат касб-ҳунар коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Муродов Ҳалим Салимович - Когон шаҳридаги 17-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Мухитдинова Сайёра Тухтаевна - Бухоро политехника касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Назаров Сарсенбай Пахраддинович - Қонликўл қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Намозова Хабиба Рахманкуловна - Узун туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Пахритдинова Нодира Аскаровна - Яшнобод туманидаги 67-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Поянов Зокиржон Зиядуллаевич - Денов туманидаги «Ҳазорбоғ» қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Сурхондарё вилояти 

Райимов Равшан Исаевич - Xатирчи туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Навоий вилояти 

Раупов Илёс Ахадович - Ғиждувон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Садуллаева Гулистон Нуруллаевна - Хонқа туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси, Хоразм вилояти 

Саидов Ризоқул Ёриқулович - Пешку саноат касб-ҳунар коллежининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти 

Сатторова Махфуза Ғаппоровна - Фурқат туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти 

Сафаров Бобомурод Рахимович - Ғузор нефть-газ саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Соатова Гулчирой Каримовна - Муборак саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти 

Туйчибаева Хилолахон Эркиновна - Учқўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Тухтабаев Зухритдин Парпиевич - Андижон маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Андижон вилояти 

Умиров Ойбек Абдувайитович - Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Урашаева Умит Алламуратовна - Хўжайли агроиқтисодиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси 

Хайитов Шерали Исматович - Бахмал туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти 

Ходжаева Машхура Мирзаабдуллаевна - Наманган туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Наманган вилояти 

Ходжиматова Хикоятхон Турсуновна - Фарғона шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Фарғона вилояти 

Худдиев Комилжон Мухторович - Навоий кончилик коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Навоий вилояти 

Шарипова Дурдона Миразамовна - Учтепа туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри 

Шохўжаев Шоқосим Сидиқович - Оққўрғон агросаноат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти 

Якубов Чори Адинаевич - Ангор педагогика коллежининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти 

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи
Тошкент шаҳри, 
2016 йил 29 сентябрь 
Яндекс.Метрика