Shavkat Mirziyoev 11 yillik maktabga aylantirilayotgan kollejda bo'ldi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги Исломобод маҳалласида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Маҳалла ҳудудидаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида 11 йиллик мактаб таълимини ташкил этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этди.
 
“Юртимиздан дунё илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккирлар етишиб чиққан. Ёшларимизни уларга муносиб маърифатли, илмли қилиб тарбиялашимиз лозим. Бунда мактаб тарбияси алоҳида ўрин тутади. Мактабда ўқувчи маълум муҳитда шаклланади. Ўқитувчи ва ота-онасининг доимий назоратида бўлади. Мактабдан сўнг коллеж ёки лицейда – бошқа муҳит. Шунинг учун ота-оналар, кенг жамоатчилик фикри, таклифи асосида 11 йиллик мактаб таълими қайта йўлга қўйилмоқда”, деди Президент.
 
11 йиллик мактабларда ўқув дастурларини пухта ишлаб чиқиш, уларни сифатли адабиётлар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Ўқувчилар мактаб қошида ёки яқин атрофдаги касб-ҳунар коллежида ташкил этиладиган ўқув ишлаб-чиқариш мажмуаларида ҳафтасига бир марта турли мутахассисликларни ўрганиш имкониятига эга бўлади.
 
“Мактабда ўқишни давом эттириш ёки касб-ҳунар коллежига ўтиш ўқувчининг ихтиёрида. Ўзи танласин, муҳими, уларни тарбияли, ота-онасини ҳурмат қиладиган, ватанпарвар қилиб вояга етказишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
 
Исломобод маҳалласида 3 минг 165 аҳоли истиқомат қилади. Лекин маҳалла ҳудудида мактаб йўқ. Ёшлар бошқа маҳаллалардаги мактабларга қатнашга мажбур. Учрашувда маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳудуддаги Юнусобод компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежини 11 йиллик мактабга айлантириш таклифини билдирди. Президент ушбу таклифни кўриб чиқиш учун мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
 
Давлат раҳбарига 11 йиллик мактаб таълими, Мудофаа вазирлиги ҳузурида “Темурбеклар мактаби”ни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
 
Шавкат Мирзиёев шу ерда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бир гуруҳ фаоллари билан учрашди. Унда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уй-жой билан таъминлаш, пойтахтимизда ёш композиторлар уйини ташкил этиш ва бошқа масалалар ҳақида сўз борди.


Комментарии (0) | Добавить: 16.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qozog'iston lotin alifbosiga o'tdi
Saudiya Arabistonida bouling va bilyard-klublar ochishga ruxsat berildi
Qo'shni respublikalar bilan tinchlik-totuvlikda yashash kerak – Sooronbay Jeenbekov
Xitoyda grippga qarshi yangi vaksina yaratildi
Kartoshka bojxona to'lovlaridan ozod etildi
La Liga. "Real" safarda qiyin g'alabaga erishdi
Dunyodagi eng ulkan oltin koni
Chilim va elektron sigaretlarni qonun yo'li bilan taqiqlash vaqti yetmadimikan?
«Kerak bo'lsa stolbani ham olib borib qamardi». Prezident yana MXXning kirdikorlari haqida gapirdi
Messi yana bir ko'rsatkich bo'yicha «Real» futbolchisi rekordini yangiladi
Tramp «ruslar bilan band bo'lgan» FQBni jiddiy aybladi
Kim Chen Inning rafiqasi haqidagi ma’lumotlar
Япониялик аёл фарзандини видео ўйинлардан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
“Ичкарида”ги Селал — Четин Текиндор
Umid Ahmadjonov: “Futbolchi o'z ustida ishlashi shart, aks holda unga litsenziya berilmaydi”
Moskvada 2021-yilgacha 50 ta yangi metro bekati ochiladi
“O‘zbekneftegaz” va Jizzakh Petroleum Ai-95 narxini o‘zgartirdi
O‘zbekistonda 8000 dan ziyod giyohvand bemor ro‘yxatda turadi
AQShda boshpanasizlar sovuqda qanday jon saqlaydilar?
Adliya organlarining moddiy-texnika bazasi yanada mustahkamlanadi
1 martdan boshlang'ich sinflarni 5 kunlik o'qishga o'tkazish rejalashtirilmoqda
Davron Kabulov "Million"ning yangi a'zosini tanishtirdi
“Sevgi iztirobi” efirdan olib tashlandi
Shavkat Mirziyoev Kogondagi harbiy qismda sharoitlarni ko'zdan kechirdi
«Chimyon» hududida ko'chki xavfi e`lon qilindi
Roman Abramovich Telegram'ga 300 mln dollar sarmoya kiritdi
Shavkat Mirziyoyev Buxoro shahridagi Yoshlar markaziga bordi
MIB plastik kartochkadan pul yechib olishi uchun sud qarori kerakmi?
«Mafiya davlati» - Saakashvili
Rossiyada «YouTube»ning ishlamasligiga birgina belgi sababchi bo‘lmoqda