У нас есть только
оригинальные песни

Shavkat Mirziyoev Namangan viloyatiga tashrif buyurdi

calendar 07.07.2017
1285

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 7 июль куни Наманган вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Наманган Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ривожланган, энг гўзал вилоятларидан бири. Кейинги йилларда унинг иқтисодий салоҳияти янада ошиб, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот 8,7 фоиз ўсган. Бу улкан бунёдкорлик ишларига асос бўлмоқда.
 
Поп туманида 100 мегаватт қувватга эга бўлган, умумий қиймати 210 миллион долларни ташкил этадиган қуёш электр станциясини қуриш, Мингбулоқ туманида 211 миллион долларлик “Мингбулоқ нефть-газ” конини ўзлаштириш ва бошқа инвестиция лойиҳалари вилоят иқтисодиётини янги босқичга кўтаради.
 
Наманганда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси изчил ривожланмоқда. Вилоят ишбилармонлари хорижий технологиялар асосида харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариб, экспортдан катта даромад топмоқда. Жорий йилнинг биринчи чорагида 79 корхона томонидан 17,4 миллион долларлик экспорт амалга оширилган. Экспортчи корхоналар сафига 19 янги субъект қўшилган.
 
Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари қатори Наманган вилоятини ҳам изчил ривожлантириш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди.
 
Президентимиз Наманганга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.

Яндекс.Метрика