Shavkat Mirziyoev yo'l harakatiga doir qarorni imzoladi

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
 
Қарорда йўл ҳаракати хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари аниқ белгиланиши ва тақсимланиши, раҳбарлар ва ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлигини назарда тутиш биринчи галдаги вазифа қилиб белгиланган.
 
Эндиликда йўлларда, айниқса, Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имконият берувчи сабаб ва шарт-шароитлар тизимли равишда комплекс таҳлил қилиб борилади.
 
Йўл-транспорт ҳодисаларини бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси тизимини такомиллаштириш зарурлиги қарорда кўрсатиб ўтилган.


Комментарии (0) | Добавить: 17.07.2017
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]