У нас есть только
оригинальные песни

Шерлок Ҳолмс роли ижрочиси Дуглас Уилмер вафот этди

calendar 01.04.2016
2696

«Би-би-си» томонидан 1965-1968 йилларда суратга олинган Шерлок Ҳолмс ҳақидаги сериалда бош қаҳрамон образини яратган Дуглас Уилмер 96 ёшида Лондонда вафот этди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри хабар тарқатган.

Дуглас пайшанба, 31 март куни Англиянинг Саффолк графлигидаги касалхонасида узоқ давом этмаган касалликдан сўнг оламдан кўз юмган. Ўлимга айнан қандай касаллик сабаб бўлгани номаълумлигича қолмоқда.

Актёр 1975 йилда суратга олинган "Шерлок Ҳолмснинг муғомбир укаси саргузаштлари" филмида ҳам шу образда намоён бўлган.

Бундан ташқари ижод пиллапояси давомида Уилмер бир неча маротаба таниқли жосус билан "тўқнашган". Жумладан, у ITV’нинг "Шерлок Холмснинг рақиблари" сериалида профессор Ван Дусен ролини ижро этган.

У "Шерлок" сериалида унча катта бўлмаган роль ўйнаган. 2012 йилнинг "Рейхенбах шаршараси"да ҳам эпизодда чиққан. Сериал ижодкорларидан бири Марк Гэтисс актёрнинг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилди.

Уилмер 1920 йилнинг 8 январида Лондонда туғилганди. Қироллик академиясининг санъат ва драма йўналишида таҳсил олган актёр ўз вақтида Шимолий Африкада хизматда бўлган. 1945 йилда саҳнада илк бор кўриниш берган, 60-йиллардан бошлаб киноларда роль ижро эта бошлаган. «Кинопоиск» маълумотига кўра, актёр тахминан 70та фильм ва сериалларда ўйнаган.

Яндекс.Метрика