У нас есть только
оригинальные песни

Шифога кон — лимон!

calendar 06.10.2016
1452

1.      Бронxит

5 дона пиёзни майда тўғраб ёки қирғичдан ўтказиб, 7 ош қошиқ асал солинг. 1 дона лимонни ҳам гўштқиймалагичдан ўтказиб, ҳамма масаллиқларни аралаштиринг. Кунига 2-3 чой қошиқдан 3-4 маҳал, 10-14 кун давомида қабул қилинг.

2.      Ангина

1 кг. лимонни пўстидан тозалаб, шарбатини чиқаринг. Лимон шарбати ўз ҳолича жуда қуюқ бўлгани учун, уни маъданли сув билан 1:1 ёки 1:2 нисбатда суюлтиринг. Сўнг сув ўрнида ангинани даволаш ёки олдини олиш учун ичиб турасиз.

3.      Грипп

1 кг. олма ва 1 кг. сабзини майда қирғичдан ўтказинг. 0,5 кг. туршакни ҳам ювиб, майдаланг. Сўнг гўштқиймалагичдан ўтказилган 2 дона лимон ва 5 ош қошиқ асал солиб яxшилаб аралаштиринг. Грипп эпидемияси тарқалганда 1-2 ош қошиқдан кунига 3 маҳал тановул қилинг.

4.      Ортиқча вазн

1 стакан лимон ва 1 стакан ўрик шарбатини аралаштириб, шиша идишга солиб қўйинг. Кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакандан ичсангиз, аста-секинлик билан ортиқча сантиметрларингиздан халос бўла бошлайсиз.

5.      Гастрит

1 стакан майдаланган арпа ёрмасига 1,5  стакан қайнаган сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатинг. Кейин 2 стакан сут қўшиб яна 5 дақиқа қайнатасиз. Сўнг бўтқани бироз совутиб, яримта лимон шарбатини қўшинг. Яxшилаб аралаштириб, нонушта ўрнида 10-14 кун қабул қилинг.

6.      Артрит

Лимонни тенг икки қисмга бўлиб, шарбатини сиқиб олингда, 1 кунда 2 марта бўғимлар юзасига суртинг. Терига сингиб кетгунича ҳаракатланманг.

7.      Асаб толиққанида

Чарчаганда лимонни қайта-қайта ҳидлаш кайфиятни кўтаради, юракка таскин беради.

8.      Қон босимини туширади

Бир коса қайноқ сувга 1 дона лимонни тўғраб, 1 ош қошиқ асал солинг. 4-5 соат тиндириб ичиш қон босимини туширади.

9.      Климаксда тинчлантиради

Бу паллада мунтазам лимон истеъмол қилиш, климакснинг енгилроқ кечишига ёрдам беради.

10.    «SPF» ўрнида фойдаланинг

Кечқурун 1 литр сувга яримта лимонни солиб ётсангиз, эрталабгача тиниб туради. Бундай аралашмага юзини ювган аёлларга офтоб нури таъсир қилмайди.

Яндекс.Метрика