У нас есть только
оригинальные песни

Шифокор: Семизлик бепуштликка олиб келади

calendar 18.04.2016
1741

Шифокор Пармаёта Цанакупининг сўзларига кўра, БАА ҳудудида эркакларнинг бепуштликка чалиниш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Мутахассиснинг айтишича, бунга аҳолининг нотўғри ҳаёт тарзи сабаб бўлмоқда. Диабет билан оғриганлар ҳамда ортиқча вазнли одамлар жуда кўп, бу эса бепуштликка олиб келувчи омил ҳисобланади. Организмда кальций етишмаслиги ҳам бу борада муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Қолаверса, бодибилдингда фойдаланиладиган стероидларнинг кейинчалик билинадиган ёмон оқибатлари бор.

Авваллари араб мамлакатларида бу масалага орият билан қаралар ва даволаниш кеч бошланар ёки умуман бошланмас эди. Ҳозир эса бу нотўғри қарашлар ўзгариб бормоқда.

Дубай соғлиқни сақлаш маъмурияти аккредитация маркази рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойша Ал Фалаҳнинг сўзларига кўра, БААда бепуштликдан даволанишга навбат кутаётган эркакларнинг улкан рўйхати мавжуд.

Ҳукумат марказида даволаниш учун ўртача 5-6 ой кутиш лозим, чунки айнан шу йўналишда атиги битта бўлим мавжуд. Хусусий клиникалар ҳам бепушликни даволаш билан шуғулланади.

Доктор Озод Мупенга биноан, сунъий уруғлантириш энг самарали йўл бўлиб қолмоқда. 45-50 фоиз ҳолатларда сунъий уруғлантириш омадли якун топади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, чақалоқларнинг тахминан 1 фоизи ирсий хасталик билан дунёга келади. Шифокор Панаётанинг фикрича, айни шу омил ҳам сунъий уруғлантиришнинг афзаллигини кўрсатади. Чунки бу ҳолатда касалликлардан фориғ энг соғлом эмбрионни танлаб олиш имконини беради.

Яндекс.Метрика