У нас есть только
оригинальные песни

Шимолий Корея баллистик ракета учирди

calendar 07.02.2016
1469

имолий Корея 7 февралда мамлакатнинг шимоли-ғарбида жойлашган космодромдан ракета учирди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг "Рёнхап" ахборот агентлиги.

Шимолий Кореянинг орбитага кузатув сунъий йўлдоши чиқаришини айтишига қарамасдан, Пхеньян қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказаётгани тахмин қилинмоқда.

Шимолий Корея ракета учирилишини бир кун олдинга сурди.

Россия ташқи ишлар вазирлигида Шимолий Кореянинг ракета учириш режалари бўйича хавотир билдирилганди. АҚШ президенти Барак Обама ва Хитой раиси Си Цзиньпин жаҳон ҳамжамиятини Шимолий Кореянинг иғволарига жавоб беришга чақирган. Жанубий Корея эса Шимолий Кореянинг ракета учирилишига "фаол" жавоб беришга тайёргарлик кўрган, Япония эса эҳтимолий хавфдан ҳимояланиш учун Шимолий Корея томон эсминец юборган.

Яндекс.Метрика