Шиппакларни кийиб юриш ва аҳмоқона кўринмасликнинг 5 усули

  Йиллар мобайнида шаклланиб келган кийиниш услуби қоидаларига тўғри келмайдиган, қулоқларни қоматга келтирган сандаль ва пайпоқлар тўғрисидаги баҳслар ёзги кийим ишқибозлари бўлмиш стилистларни хали кўп бор безовта қиладиган кўринади. Дунё шиппак ва пайпоқ кийиб юриш борасида қарама-қарши фикрларга эга икки гуруҳларга бўлинган. Аммо бугун биз бу мавзуда суҳбатлашмоқчи эмасмиз. 

Шиппаклар ҳар доим ноодатий оёқ кийими бўлиб келган. Уларни кийиб юриш эса ноқулайлик туғдирган ва мода қоидаларига зид таъсир этиб келган. Орамизда жуда кўп бор ёқимсиз кўринишда кийиб юрилган шиппакларни учратиб уларни қайта умуман кўрмасликни хоҳловчилар ҳам кўплаб топилса, ажаб эмас. Шунга қарамай эркаклар кийим кийиш маданиятида шиппак ва пайпоқ кийиши ва бу билан аҳмоқона кўринмаслик борасида ўрнак бўла оладиган тарафлар ҳам мавжуд. Биз шиппакни бошқа кийимлар билан уйғун тарзда кийишнинг 5 усулини бир ерга жамладик. Бу услубда кийган ёзги оёқ кийимингиз муносиб кўринибгина қолмай, анчагина қулай бўлади.

 

•Шиппаклар костюм билан

Ёз фасли қиёфани акс эттириш борасида ҳисобсиз имкониятларни юзага келтиради. Шу жумладан, ёзги костюм ёрдамида ҳам бунга эришса бўлади. Ёзги шим, кўйлак ва костюмлар жамланмасини классик шаклдаги чарм шиппаклар билан тўлдирса бўлади. Бу каби жиддий кўринишга эга уст-бошни бугунги кунда бозорларда жадаллик билан сотувга кириб келган Рим услубидаги шиппак билан ҳам уйғунлаштирса бўлади.

 

•Классик кўринишга эга сандаллар классик костюм билан

Элегант кўринишга эга классик услуб ҳар доим беназирдир. Шунингдек, ёзги классик костюм билан чарм сандаллар ҳам мос тушади. Сиз қиёфангизда яратишга уринган образ хақиқий ёзга хос бўлишини истасангиз, ёзнинг жазирама кунлари иссиқдан сақланишингиз учун енгил матолардан тикилган шим билан кийишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

 

•Спортга хос услуб

Келинг, хақиқатнинг кўзига тик боқайлик. Сандалларда спортга хослик умуман мавжуд эмас. Спорт сандаллар дунёсида фақатгина уларнинг тагчарм қисмларини кроссовкаларникига ўхшаган турларини яратиш учунгина хисса қўшмоқда. Шиппакларнинг бу каби турлари спортнинг на югуриш ва на спортча юриш турларида қўлланилмайди. Улар фақатгина спортга хос кўринишни акс эттиради холос. Аммо харрингтон курткаси ва тўқ рангдаги шимлар сандалга мос тушиши мумкин. Шу ўринда асосийси меъёр даражасидан чиқиб кетмасликдир. Шунингдек, ростмана спортга хос учта оқ чизиқли шалвар ва спорт курткаларини кийиш ножоиз бўлар эди.

 

•Шортиклар билан

Сандаль ва шортиклар — кўринишидан ажойиб уйғунлик. Аммо хақиқий танлов ҳақида гап борганида эса жараён жуда мураккаблашади. Агар шортикларни костюмнинг бир қисми сифатида кийилса, бу ажойиб танлов бўлади. Шу жумладан, сандалларни пляжга мўлжалланга калта шортиклар билан ҳам кийиш мумкин.

 

•Тор жинси шимлари билан

Тор жинсилар билан сандаллар ажойиб кўринишни акс этади. Бу турли моделлардаги жинси шимлар билан мос тушадиган мақбул вариант ҳисобланади. Мазкур турдаги жинсилар учун тагчарми юғон бўлган сандалларни танлаш мақсадга мувофиқ. Ёғон тагчармли сандаллар тор шим билан уйғунликда ажойиб кўринади.


Комментарии (1) | Добавить: 26.08.2015
1. _Yagona_ (27.08.2015 09:35)
Ha
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Qanday qilib hech narsani unutmasdan va faol yashash mumkin?
Janubiy Koreya kompaniyasi Wi-Fi’da tezlik bo'yicha inqilob qilmoqchi
Bugun bo‘lib o‘tadigan The Best Football Awards marosimida FIFA kimlarni taqdirlaydi?
Isroilda yahudiy qizlarga ko‘ngil qo‘ygan arablarni ta’qib etishda gumon qilingan 15 kishi qo‘lga olindi
Turkmaniston prezidenti otda qurilish ob`yektlarini ko'zdan kechirdi
Alisher Usmonovning qarz o'rniga undirilgan sobiq yaxtasi sotildi
Dam olish kuni yo'l qo'yiladigan 11 xato
Ko'ngil ayniganda nima qilish kerakligiga doir 12 tavsiya
“Sumerki”da rol ijro etgan o‘zbekistonlik aktyor Alixan gonorari, rollari va oilasi haqida
MRB direktori: Kim Chen In to‘satdan g‘oyib bo‘lsa, buni bizdan so‘ramang
Amerikalik sayyoh O'zbekiston safaridan olgan taassurotlari bilan bo'lishdi
Google'ning Puerto-Rikodagi internet tarqatuvchi havo sharlari (foto)
"Titanik" yo'lovchisining maktubi rekord qiymatga sotildi
Ispaniya Bosh vaziri Kataloniya mustaqilligiga nuqta qo'ymoqchi
Bundan buyon Xitoyda har yili 15 million yangi ishchi o'rni yaratilishi lozim
Buxoroda konditsionerli avtobus bekatlari paydo bo‘ldi
“O‘zbekkonsert” rahbari o‘zgardi
Putin kelajakda atom bombasidan ham xavfliroq narsa nima bo'lishini aytdi
Yakkasaroy hokimiyati o'z binosini Maktabgacha ta`lim vazirligiga bo'shatib beradi
O'zbek shou-biznes vakillari paxta terishmoqda! (Foto)
Mavsumiy kasalliklar: gripp, paragripp, adenoviruslar va rinoviruslar
“Asakabank”ni 9 yil boshqargan Qahramon Aripov O‘zbekiston bog‘cha vaziriga o‘rinbosar bo‘ldi
Shotlandiyada bolalarni jismoniy jazolash man etildi
Gulnora Karimovaning 784 mln. dollariga AQSh va Niderlandiya da`vo qilmoqda
Ayol kishi nega erkaklardan kamroq pul topishi ma`lum bo'ldi
Google xakerlarni o'z ilovalarini buzib kirganlik uchun mukofotlaydi
Turkmanistonda gazni qayta ishlash bo'yicha eng yirik zavod qurilmoqda
O'zbekistonda yoshligi o'tgan Sobchakning qizi Rossiya prezidenti bo'ladimi?
Bred Pitt Anjelina Jolining yoshligini eslatuvchi qiz bilan uchrashishni boshladi
Yulduzlarning gonorari: O‘zbekistonda qo‘shiqchi va aktyorlar qancha pul topadi?