У нас есть только
оригинальные песни

Shirakayf ona sabab 1,5 yoshli go'dak sovuqdan vafot etdi

calendar 23.11.2016
3048

Саха Республикаси бўйича Россия Федерацияси тергов қўмитаси Якутияда 1,5 ёшли гўдакнинг ўлимида айбланаётган аёлга нисбатан жиноят иши очилганлиги ҳақида хабар қилди. Бундан ташқари, 3 ёшли болакай ҳам совуқдан музлаб қолган.
 
Шу йил 16 ноябрь куни 25 ёшли аёл, яъни болаларнинг онаси ширакайф ҳолда кечаси уйдан чиқиб кетган ва эрталабгача қайтиб келмаган. Бу вақтда унинг 3 ва 1,5 ёшли болалари уйда ёлғиз қолишган. Тергов вақтида аёл ҳеч нимани эслай олмаслигини айтган.
 
Онасининг ёнида йўқлигини сезган 3 ёшли болакай ялангоёқ кўчага чиқиб кетган. Натижада болакайнинг қўл ва оёқлари музлаб қолган. Текширув вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари қорда боланинг оёқ изларини топишган. Таъкидлаш керак, шу куни тунда ҳаво ҳарорати 30 даража совуқ, уй ичидаги ҳарорат эаа 7 даража илиқ бўлган.
 
Эрталаб болаларнинг бувиси келганида, уйнинг эшиги очиқлигини кўриб ҳайрон бўлади. Ичкарига кириш йўлагида эса 1,5 ёшли неварасининг жонсиз танасини кўради. Катта невараси эса кўрпага ўранган ҳолда бурчакда ўтирган эди.
 
1,5 ёшли болакай қаҳратон совуқдан музлаб, полда жон берган. 3 ёшли бола эса қўл ва оёқ кафтлари музлаган ҳолда ўтирган. Болакай шифохонага етказилган.
 
Айни вақтда тергов-суриштирув ишлари бошланиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Дурдона Расулова
Яндекс.Метрика