У нас есть только
оригинальные песни

Шоҳруҳхон ва Асал тўйларига таклифнома тарқатишни бошлашди

calendar 26.05.2016
4287

Бироз аввал, сайтимизнинг ишончли манбалари етказган маълумотлар асосида 5 июнь куни хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиева турмуш қураётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда ва унинг маъмури бу гапларни тасдиқлагани йўқ, бироқ ОАВлар икки санъаткорнинг тўйи ҳақида аллақачон мақолалар чоп этиб бўлган эди.
 
23-24-25 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Юлдузлар” номли навбатдаги концерт дастурини тақдим этган хонанда Шоҳруҳхон актриса Асал Шодиева билан дуэт куйлаб, қўшиқ  сўнгида унинг қўлига юракча шаклидаги ёстиқчани тутқазганди.
 
Бугун хонанда Шоҳруҳхон ва актриса Асал Шодиеванинг турмуш қураётгани расман тасдиғини топди. Хонанда Дилфуза Исмоилова Шоҳруххон ва Асалнинг тўйига таклифнома суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, уларга бахт тилади. 
Маълумот учун, хонанда Шоҳруххон ва Асал Шодиеванинг тўйи 5 июнь куни пойтахтдаги “Versal” ресторанида бўлиб ўтади.

Яндекс.Метрика