У нас есть только
оригинальные песни

Шоҳруҳхон “Ваҳший” фильмига саундтрек куйлади

calendar 22.04.2016
1383

Режиссёр Озод Шамснинг янги суратга олган “Ваҳший” номли фильмига хонанда Шоҳруҳхон томонидан саундтрек куйланди. “Йиғлама” деб номланган ушбу саундтрекка клип ҳам суратга олиниб, айни дамда интернет сайтлари орқали тақдим этилмоқда. Трек йўналишида тақдим этилган клипда “Ваҳший” фильми воқеликлари ҳам ўрин олган. Клипда бош ролларни Асал Шодиева ҳамда Шоҳруҳхон ижро этган.

Фильм ҳақида қисқача маълумот:

“Ваҳший” фильми инсонийлик туйғулар, меҳр-оқибатни унутмаслик, бу дунёнинг “қайтар” эканлигини ўз ғоясида сингдириб, томошабинни мушоҳадага чорлайди. Айни дамда фильмнинг суратга олиш ишлари якунланиб, премьераси эса май ойларида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Оператор Анвар Адилов. Бош ролларни Асал Шодиева, Мираброр Мирҳалилов, Ҳамид Тошпўлатов, Сулейман Искандаров, Азиз Раметов, Шоҳида Исмоилова, Жамила Ғофуровалар ижро этган.

Яндекс.Метрика