У нас есть только
оригинальные песни

Шоҳруҳхоннинг концерти кунлари маълум бўлди

calendar 13.02.2016
1196

Ўзбек эстрадасининг тиниб-тинчимас, фаол хонандаси Шоҳруҳхон шу кунларда қизғин ижод билан банд. Бир ҳил йўналиш ва мавзуда қотиб қолмай, доимий янгиликка интилувчи ижодкор мухлислари учун янги қўшиқлар тайёрламоқда. 

Хонандаги оид муҳим янгилик: Шоҳруҳхоннинг бу йилги концерти санаси маълум бўлди. Қўшиқчининг расмий вакили берган хабарга кўра, “Юлдузлар” номли концерт дастури шу йилнинг 23 майидан 26 майига қадар “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади.

Концертнинг бош ҳомийси ўзбекистон бозорига ўз смартфонлари билан кириб келган General Mobile компанияси бўлиши кутилаяпти.

Яндекс.Метрика