loading...

 

Шварценеггер комедияга қайтмоқда

Калифорния штатининг собиқ губернатори, машҳур актёр Арнольд Шварценеггер комедик фильмда суратга тушади, деб хабар бермоқда The Hollywood Reporter нашри. Актёр "Нима учун Гюнтерни ўлдираяпмиз" номли комедик жангари фильмда суратга тушади. 

Ушбу фильм Saturday Night Live телешоуси юлдузи Таран Килламнинг илк режиссёрлик иши бўлади. Килламнинг ўзи фильм сценарийсини ёзган.

Фильмда Шварценеггердан ташқари Коби Смолдерс, Бобби Мойнахан, Пол Бриттейн ва бошқалар суратга тушадилар.

Фильм сюжетига кўра, турли давлатлардан бўлган бир гуруҳ ёлланма қотиллар дунёнинг энг абжир ёлланма қотили Гюнтерни йўқ қилишга қарор қилади. Бироқ Гюнтер доимо улардан бир қадам олдинда юради.

Бу Шварценеггер суратга тушаётган биринчи комедия эмас. Аввал у "Болалар боғчаси полициячиси", "Эгизаклар" каби комедияларда суратга тушган.

Шунингдек, Шварценеггер "Терминатор" фильмининг 6-қисми суратга олинишини тасдиқлаган.


Комментарии (0) | Добавить: 05.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...