У нас есть только
оригинальные песни

Швецияда "электрйўл"лар синовдан ўтказилмоқда

calendar 05.07.2016
1093

Маълумки, ҳар қандай, энг замонавий автомобилда ҳам аккумулятор бўлиши ва у қачондир қувватини йўқотиши ҳеч кимга сир эмас. Бензин моторли машиналарда булар бир неча ўн минг километрга етса, электромобиллар борасида бундай деб бўлмайди. Хусусан, Tesla соҳиби бўлсангиз ҳам бир неча юз кмдан сўнг, машинангиз батареясини қувватлантиришга, бу билан бир неча соатни бой беришга мажбур бўласиз. Электромобиль йўлда ҳаракатланар экан, қувватланиб кетишига нима дейсиз. Албатта, бу нур устига аъло нур бўлар эди. Бу ғоя, Швеция ҳукуматини ҳам қизиқтириб қўйган кўринади, шу боис у электр тармоғи ўтказилган йўл бўлагини барпо этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш бўйича махсус дастурни ишга туширди. 

Гарчи, швециялик олимлар бир нечта ажойиб ечимларни таклиф этган бўлса-да, бирмунча соддароғи синовдан ўтказилмоқда. Тадқиқотчилар йўлнинг узунлиги 2 кмга тенг бўлаги билан чекланишга қарор қилишган. Йўл узра электр симлари тортилиб, юк машиналари унинг воситасида электр манбаидан қувват олади. Бу, бир қарашда  кўплаб шаҳарлардаги, яқингача Тошкент шаҳрида ҳам бўлган трамвай ва троллейбусларни ҳам ёдга солади. Аммо, шведлар уларнинг ўрнига йирик юк машиналарини ҳаракатга келтиради. Электр тармоғи қуввати 750 вольтдир. 

Ҳар ҳолда, бу каби электр тармоғи фақат юк машиналари ва айрим ҳолларда автобуслар учун барпо этилиши мумкин. Оддий енгил автомобиллар жуда пастлиги сабаб, қувват олувчи "электршох"лар билан жиҳозлаш бирмунча мушкул вазифа бўлиши аниқ. 

Тадқиқотларда гибридли юк машиналаридан фойдаланилмоқда. Бундан ташқари, Швецияда электрйўлларнинг бошқа бир тури ҳам сиовдан ўтказилмоқда. Унда электр қуввати махсус рельслар орқали узатилади. Транспорт воситалари эса, махсус "ёстиқча"лар воситасида қувватланади. 

Хабарларга кўра, ушбу намуна, швециялик олимларга кўпроқ маъқул келмоқда. Чунки, бундай турдаги "электрйўл"ларда ҳар қандай турдаги автомобиллар қувватлана олади.

Яндекс.Метрика