loading...

 

Швейцарияда эркак поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Швейцарияда пичоқ ва тўппонча билан қуролланган эркак поезд йўловчиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда 13 августда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.   

Жиноятчи шунингдек одамлар устига қайноқ ёнувчи суюқлик қуйган ва поездни ёқиб юбормоқчи бўлган. Суюқлик ёниб кетган.  

Ҳужум оқибатида 6 киши ўқотар ва пичоқдан олинган ҳамда куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Улар орасида 6 ёшли бола ҳам бор. 

Воқеа Лихтенштейн билан чегарадаги Салез станцияси яқинида юз берган. Эркакни жиноятга ундаган сабаблар номаълумлигича қолмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳужумни Швейцариянинг 27 ёшли фуқароси содир этган. Ҳозирча унинг номи айтилмаяпти. Воқеа жойига полиция кучлари тортилган. Жиноятчининг ўзи ҳам шифохонага етказилган.


Комментарии (0) | Добавить: 13.08.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...