Сигэнобу Нагамори — сайёранинг ғалати миллиардерларидан бири

Япониялик тадбиркор, гарчи сармоядорларнинг ва экспертларнинг қарашларига эътибор бермаса-да даромад кўриши билан эътибор қозонган. Киотодаги машҳур ибодатхоналардан жанубда заводлар ва аҳоли тураржойлари орасида битта осмонўпар бино кўзга ташланади. Унинг энг тепа қаватида Сигэнобу Нагамори идораси жойлашган. Nidec Corp. соҳиби бўлган миллиардер ўзи ва бизнеси ҳақида шундай дейди: 

«Агар сиз менда ишлаганингизда иқтидор эга бўлмасангиз ишни ишдан ҳайдашмайди. Бироқ, бунинг эвазига сиз кўпроқ ишлашингизга тўғри келади. Агар сиз, менинг 27-миллиардлик электроника ишлаб чиқариш бўйича бизнесимнинг акциясини харид қилсангиз, дивидендлар ўсишига умид қилмасангиз ҳам бўлади. Шу билан бирга, агар сиз Масаёси Сон (Япониянинг энг бадавлат иккинчи кишиси) бўлсангиз ҳам, ноҳақ бўлсангиз буни тап тортмай юзингизга айтаман». 

Ўзининг эски аммо қадрдон саройини сақлаб қолган 71 ёшли Нагамори ўзининг бошқаларга ўхшамаслигини эътироф этади. 

«Мен ғалати инсонман. Мен оқимга қарши сузаман». 

Бугунги кунда, Япония бош вазири Синдзо Абэдан тортиб сармоядор Дэн Леб япон бизнесини акциядорларга кўпроқ диққат қилиб, иш юритишнинг анъанавий усулларидан воз ечишга чақираётган бир вақтда, Нагамори уларга эътибор бермай, ўзининг фонд бозорларидаги ҳамкасбларини катта фарқ билан ортда қолдиришнинг уддасидан чиқмоқда. 

У — Уолл-стрит меъёрларига биноан ғалати туюлган усуллар япон компаниялари учун жуда ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини исботловчи жонли намунадир. 

2016-йили Нагамори компанияси ўз кўрсаткичини пасайтириб бораётган Topix индексидан илгарилаб кета олди. У учинчи йилдирки даромад кўриш бўйича рекорд қайд этмоқда, акциялари эса 5,3 фоизга ошди. Nidec (TYO:6594) компанияси 2008-йилги глобал инқироз вақтида намойиш этган минимум кўрсаткичларидан кейин шу пайтга қадар 457 фоизга ўсди. Шахсий маблағлар рентабеллиги 12,1 фоизни, индекс бўйича ўртача 6,8 фоизни ташкил этади. 

Айтиш жоизки, Нагаморининг харид қилишни билиши унинг муваффақияти гаровидир. Nidec 1973 йилда ташкил этилганидан бери 40дан ортиқ компанияни ўзига қўшиб олди. Хусусан шу ойда двигателлар ва электрстанциялар ишлаб чиқарувчи Emerson Electric Co. унга 1,2 млрд долларга тушди. Бунгача, у бизнесини кенгайтириш учун 1 трлн иен (9,8 млрд доллар) маблағ мавжудлигини айтган эди. Nidec компания эътибор қаратаётган соҳаларнинг қамрови эса жуда кенг кўламлидир. Турли хил двигателлар ишлаб чиқаришдан, музлатгич ва автомобилларгача, ҳайдовчисиз автомобиллардан тортиб, «интернет буюм»ларигача шулар жумласига киради. Ichiyoshi Asset Management Co. инвестиция компаниясининг раҳбари Мицусиге Акино шундай дейди:

«Бошқа компанияларни харид қилиш борасида Японияда Нагаморига етадигани йўқ. Сармоядор сифатида мен унга тўлиқ ишонаман». 

Акинонинг фикрича, компаниянинг энг катта хавфи бу асосчисининг кетишидир. Агар янги раҳбарият бошқарувига ўтиш силлиқ бўлмас экан, Nidec  «Нагамори унвони»ни бой бериши мумкин. Гап шундаки, Нагамори 40 йилдан бери ишлаётган бўлса, кунига идорасига келади. Шу билан бирга, 2030-йилгача компанияда у ёки бу вазифада қолишга ҳамда унинг даромадини 1,2 трлн иендан 10 трлн иенга етказишга ваъда беради. Унинг сўзларига кўра, ким компанияга кўп маблағ келтирса ўша одам компания раҳбари бўлади. Унинг кадрлар борасидаги сиёсати ҳам ўзига хос. Агар ходим ўз вақтида ишга келар экан, у ишдан ҳайдалишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Топширилган вазифани уддалай олмаса, Нагамори унга мос келадиган иш топиб бера олади. Ижтимоий ҳимояни давлат эмас, балки бизнес таъминлайдиган мамлакатда бу жуда муҳим аҳамият касб этади.


Комментарии (0) | Добавить: 13.08.2016
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash

«Новости»

Organizmni tozalashga yordam beruvchi mahsulotlar nomi ma`lum qilindi
Ofis xodimlari uchun oddiy mashqlar to‘plami
Ertalabki shoshma-shosharlikni yengishning 9 ta yo‘li
Ramazon oyida to'g'ri taomlanish uchun foydali maslahatlar
TOP-7: Eng qimmatbaho mobil telefonlar
Samsung allaqachon «Star» nomli Galaxy S9 ustida ish boshlagan
Joriy yil uchun zakot, fitr sadaqa va fidya miqdori belgilandi
Tvorog insult va infarktning oldini olishda foydali
Internet orqali mahsulot xarid qilishda ehtiyot bo'ling
Markaziy bank boshqaruvi kimga o'tdi?
Usmonov Navalniyga qarshi: Shovqin kuchaymoqda
Ronalduga ancha ko'proq muddatga qamoq jazosi tahdid solmoqda
Sizga yoqmagan odamlar bilan qanday ishlash kerak?
Rossiyaning 200 va 2000 rubllik yangi banknotalari chiqariladigan sana ma`lum qilindi
Forbes: Rossiyaning eng badavlat merosxo'rlari reytingi
Jizzaxda “Barkamol avlod-2017” sport musobaqalariga start berildi
Uyqusizlikdan qutulishning 5 usuli
Uyda muzdekkina yaxna choy tayyorlaymiz
Mail.ru Group yangi messenjerni ishga tushirdi
Farrux Zokirov: Botir akam — ijodiy vijdonim
Tailand poytaxti kuchli jala tufayli suv ostida qoldi
Shavkat Mirziyoyev Shayxontohur tumaniga tashrif buyuradi
Xorazmda “Paynet” shoxobchasini “tozalab” ketgan yigitlar ushlandi
Chilonzorda Magnit supermarketi ochildi
So'ngi qo'ng'iroq! Salom yangi hayot! Bitiruvchi-2017
«Axborot», «Davr» va «Poytaxt» informatsion dasturlari yopiladi
Toshkent moliya institutiga yangi rektor tayinlandi
Yakka tadbirkorlar plastik kartalardan Click tizimi orqali to'lovlarni amalga oshirishi mumkin
Qog'oz shaklidagi mehnat daftarchalari berilishi to'xtatiladi
Messi ortidan Ronalduga ham qamoq jazosi tahdid solmoqda