loading...

 

Синган чойнакни чегалаб бўладими? 50 Cent аутизмга чалинган йигитни ҳақорат қилгани учун узр сўради

Ёдингизда бўлса, кеча, 4 май куни Американинг энг кўзга кўринган рэперларидан бири 50 cent Цинциннати аэропортида аутизмга чалинган болани мазах қилгани ва буни тасвирга олиб ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Видео ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган заҳоти, интернет фойдаланувчилари аутизм билан оғриган йигитчани танишди. У Цинциннати эропортида ишлайдиган 19 ёшли Эндрю Фаррелл бўлиб чиқди. Видео тасвирга олинаётган вақтда Эндрю тозалаш воситалари ортилган аравачани судраб кетаётган бўлган. Шу чоғда рэпер унинг ортидан боради. Видеода қўшиқчи аутизмга чалинган 19 яшар Фаррреллни масхара қилаётгани, сўкингани ва “тентак” деб ҳақорат қилгани тасвирланган.
 
Рэпернинг бу иши унинг мухлисларини ранжитди, албатта. Унга ҳеч бир ёмонлиги тегмаган йигитчанинг устидан кулгани ва ҳақорат қилгани учун 50 Cent’нинг ўзи ҳам мухлисларининг нафратига учради. Улар орасида севимли рэперидан унинг номақбул иши учун ундан воз кечганлар ҳам бўлди.
 
50 Cent ўзининг хатога йўл қўйганини тушунди шекилли, бугун 5 май куни қилган иши учун оммадан кечирим сўради. “Ren.tv” нашрининг хабар беришича, рэпер Эндрюни ҳақорат қилиш ниятида бўлмаганини айтган.


Комментарии (0) | Добавить: 06.05.2016

Добавить комментарий
Faqat ro'yhatdan o'tgan foydalanuvchilar izoh qoldirishi mumkin. Marhamat ro'yhatdan o'ting!
[ Регистрация | Kirish ]
MP3 va KLIP Izlash
loading...