У нас есть только
оригинальные песни

Сингапурлик олимлар келажак бетонини яратишди

calendar 20.08.2016
1585

Бетон энг кенг тарқалган қурилиш материалларидан бири бўлса-да, у бир ёмон хусусиятга эга. У вақт ўтгани сари жуда қуриб кетади, дарз кетади ва натижада кучли босим остида синиши мумкин. Наньян технология университети (Сингапур) олимлари бу қурилиш ашёсини қандай қилиб мустаҳкамлашни ўйлаб топишди ва уни эгилувчан қилишга муваффақ бўлишди. 

Одатда бетон цемент, шағал, қум ва сув аралашмасидан яратилади. Сингапурлик олимлар ўйлаб топган ConFlexPave материали бетон таркибига яна бир компонент - полимер микротолаларни қўшади. Улар инсон сочидан юпқа, лекин бетонга қўшилганда уни мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

ConFlexPave яратувчиларининг сўзларига кўра, у янги қурилиш материали "металл каби мослашувчан ва оддий бетонга нисбатан камида икки карра кўп юкни кўтаришга қодир". 

Янги материални заводда тайёрлаб, кейин қурилиш майдонига келтириш мумкин. Бу барча учун бирдек қулайлик туғдиради. 

Бугунги кунга келиб, янги ConFlexPave мартериали фақат лабараторияда синовдан ўтказилган. Бу ерда одатий стол ўлчамидаги плиталар қўлланган. Кейинчалик бу материалдан университет кампуси ҳудудида янги объектлар қурилишида фойдаланиш режалаштирилмоқда. Уларнинг мустаҳкамлик даражаси уч йил давомида синалади.

Яндекс.Метрика