У нас есть только
оригинальные песни

Sitora Alimjonova Facebook’da tanishgan yigitga turmushga chiqmoqda

calendar 03.07.2017
3088

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқади. Актрисанинг сайтимизга берган маълумотларига кўра, тўй Таиланднинг Пхукет оролида, оиласи, яқин дўстлари даврасида бўлиб ўтади.
 
Ҳа, актриса бўлиб ўтадиган тўй маросимидан қанчалик хурсандлигини унинг кайфиятидан сезиш мумкин. Ахир, у севган инсонига турмушга чиқяпти. Унинг сўзларига кўра, бўлажак турмуш ўртоғи билан Ситора Алимжонова Facebook’да танишган.
 
Шунингдек, Ситора Алимжонова “Қора муҳаббат” (“Kara sevda”) сериали бош қаҳрамонлари Неслихан Атагюль ва Бурак Озчивит билан бўлиб ўтган тўй маросимидан таъсирланиб, ўзи ҳам Неслихан Атагюлнинг либоси каби келин-кўйлак тиктиришга буюртма берганини айтди.
 
27 ёшли тадбиркор билан қуражак янги ҳаёти актрисага бахт ва қувонч олиб келишига тилакдошмиз. Сайтимиз номидан Ситора Алимжоновани табриклаб қоламиз.

Яндекс.Метрика